«Ливерпуль» Премьер Лига доирасида бўлиб ўтган 7 март кунги ўйинда «Фулҳэм»га ютқазиб қўйди (0:1).
Мерсисайдликларнинг Англия чемпионатида уй ўйинларидаги ғалабасиз серияси 8 та ўйинга етди (6 мағлубият, 2 дуранг). Бу клуб учун 1952 йилдан кейинги энг ёмон натижа бўлди.
«Қизиллар» 1951 йилнинг октябридан 1952 йилнинг мартига қадар лига доирасидаги кетма-кет ўнта ўйинда ғалаба қозона олмаганди. Ўша мавсум «Ливерпуль» чемпионатни 11-поғонадан якунлаган.
Шунингдек, «Ливерпуль» АПЛ тарихида илк бор кетма-кет олти уй ўйинида учрашув давомида ҳисобда ортда борди.
Сўнгги бор жамоа «Энфилд»да 16 декабрь куни «Тоттенҳэм»ни енгганди (2:1).
Юрген Клопп шогирдлари 28 ўйиндан кейин 43 очко билан 8-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)