• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Технологик гигантлар рақобати, АҚШ Яқин Шарқдан кетадими? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» анъанавий жаҳон матбуоти шарҳи рукнини давом эттиради.

    Технологик гигантларнинг рақобати қандай тус олади?

    Технологиялар борасида энг улкан компаниялар рақобатга киришмоқда. Гигант компанияларнинг қандай иш олиб бориши кўпчиликка сир бўлиб қолар экан, олигополия монополияга нисбатан яхшироқдек тасаввур қолдирмоқда. Олигополиянинг истеъмолчилар учун манфаатли жиҳатлари кўпроқ эканлиги инобатга олинса, олигополиялар учун даромад олишнинг айни пайти келди, деб ёзади The Economist нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Технологиялар соҳасида монополия устун дейдиган фикрлар ҳозирда урфда, истеъмолчилар дунёни монополиялар бошқариши ҳақида ҳам яхшигина тасаввурга эга. Лекин замон шиддатли кечмоқда, эскича дунёқараш мағлубиятга элтади, монополистларнинг эса ўз ҳукмронлигини сақлаб қолишга уринишлари охир-оқибатда мағлубият, банкротлик билан тугайди. АҚШда технологик компаниялар олигополия тараф бўлмоқда, ўз технологик хизматларида мижозлар учун қулай шароитларни яратиш устида бош қотириб, мижозлар айнан уларни танлаши учун кўплаб сармоя киритмоқда ва ривожланмоқда. Бир вақтлар машҳур бўлган Fairchild Semiconductor ва Hewlet-Packard компаниялари бозордаги ўз устунлигини аллақачон бой берган бўлса, Apple, Microsoft каби компаниялар 40 йил, Alphabet, Amazon компаниялари 20 йил, Facebook 17 йил халқаро рақобат бозоридаги етакчи мавқейини сақлаб келишга муваффақ бўлмоқда. Кенгайиш кўлами миқдорнинг йириклашувига олиб келмоқда ва ўз навбатида қидирув тизимлари, ижтимоий тармоқлар, стриминг хизматлари, электрон тижорат, етказиб бериш ва хизмат  барча ерда ўзининг сеҳрли жозибаси билан мўъжиза яратмоқда. Ўз соҳасида энг етакчига айланган компаниялар бир-бири билан рақобатлашишга интилаётгани ҳам сезилгани йўқ.

    2020 йилда уч технологик гигант компаниянинг дунё иқтисодиётидаги улуши ниҳоятда ўсди, Америкадаги бешта технологик компаниянинг бозордаги қиймати 7,6 триллион долларни ташкил қилди. Бу миқдор кейинги даврда икки карра кўпайиши тахмин қилинмоқда. Гигант компаниялар бозорларни эгаллаш жараёнида ўз соҳасида фаолият юритаётган компанияларнинг, кичикроқ фирмаларнинг хизматларини ҳам инобатга олиб ривожланмоқда. Нега бундай вазият юзага келди?

    Аввало, йирик технологик компаниялар асосий маҳсулоти тайёр бўлгач янги технологик имкониятларни ва айни пайтда Америка, Хитой ва Европа назорат органларининг таҳдидларини сезмоқда. 2015 йилдан бери АҚШдаги 5 технологик гигант компаниянинг даромади 22 % дан 38 % гача ўсди. Microsoft ва Alphabet борган сари булутли технологиялар соҳасида Amazonнинг ўрнини эгаллаётган бўлса, Amazon рақамли технологиялар соҳасида истиқболни кўзламоқда.

    Иккинчидан, ҳозирги бозор муносабатлари шароитида аутсайдер компанияларнинг даромадларида ҳам жиддий ўзгаришлар бўлмоқда. 98 йиллик Disney компанияси сўнгги бир ярим йил ичида стриминг видео хизмат орқали 116 миллионлик янги мижозларга эга бўлган бўлса, 58 йиллик Walmart ўтган йилда онлайн сотувлардан 38 миллиард доллар фойда кўрди. Shopify ва PayPal компаниялари эса электрон тижорат ёрдамида пандемия шароитида ҳам ўз ўринларини сақлаб қола олиш билан бирга, даромадга ҳам эга бўлмоқда.

    Бу вазият вақтинчалик ҳолат сифатида баҳоланса-да, аммо Осиёда Хитойнинг Alibaba, Tencent каби компаниялари улкан сакрашни амалга оширди. Ҳозирда бу компанияларнинг озор қиймати 100 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Бу компаниялар асосан мижозларга қулайлик яратиш борасида инновацияларга бош уриб, монополча ёндашувдан воз кечмоқда. Натижада истеъмолчилар уларнинг хизматларидан фойдаланиш анча арзон ва қулайлигини аллақачон англаб етишган. Улар хилма-хиллик тараққиёт гарови, деган тамойил асосида ривожланиб бормоқда. Олигополиялар ўртасидаги рақобат ювилиб бормоқда. Мисол учун, Alphabet компанияси Apple’га Google Apple маҳсулотларининг қидирув тизими бўлиб қолиши учун ҳам йилига 12 миллиард доллар маблағ тўламоқда. Хитойда эса Alibaba ва Tencent иккинчи даражали компанияларнинг улушига эга бўлган ҳолда уларга йирикроқ бозорларга чиқиш имконини яратиб бермоқда. Бу жараёнда антимонополия давлат идораларининг ҳам хизмати катта. Европада турли фирмалар бозорга ўз маҳсулотларини тенг ҳуқуқлилик асосида олиб киришларига шароит яратиб берадиган қонунчилик сари қадам ташлаётган бўлса, Хитойда бозорга чиқишга уринаётган кичик компанияларга катта компанияларнинг халақит бермаслиги борасида қонунчилик мавжуд.

    Disney 2024 йилда 325 миллион обуначига эга бўлишга интилаётган бўлса, Facebook электрон тижоратда ўзини синаб кўрмоқчи, Microsoft эса TikTok ва Pinterest’ни сотиб олишга уринмоқда.  Олигополияларнинг рақобати эса истеъмолчиларга қулай имкониятлар беради. Аввало, истеъмолчиларнинг танлов имконияти кенгаяди, сабаби кенгайиб бораётган хизматлар фирмаларни янада фаол рақобатлашишга ва мижозларнинг ишончини қозонишга чорлайди. Иккинчидан, компаниялар ўз хизмат кўрсатиш стандартларини яхшилар экан, мижозларнинг ишончига сазовор бўлади ва бу уларга янги мижозларга эга бўлишига имкон беради. Ким яхши сифатни ва хизматни кафолатлай олса, ўша компаниянинг ошиғи олчи. Демак, келажакда рақобатбардош рақамли иқтисодиёт ўйинчилари бозорлар, истеъмолчилар ва бизнес учун янги имкониятларни тақдим этишда давом этади ва олигополиялар бозор ўйинларини ўзгартиришда давом этмоқда.

    Жозеф Байден АҚШни Яқин Шарқдан олиб кета оладими?

    Барак Обама ҳам, Дональд Трамп ҳам АҚШнинг ҳарбийларини Яқин Шарқ минтақасидан олиб чиқиб кетиш борасида анча бош қотирди.  Бироқ Яқин Шарқ уларни қўйиб юбормаслик учун ҳаракатда эди, деб ёзади The Economist нашри.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Барак Обама Яқин Шарқ минтақасидан юз ўгириб, Осиё тарафга юзланмоқчи бўлди, аммо даставвал Араб баҳори, ИШИД, Эрон ядровий дастури АҚШ ҳукуматининг оёғига тушов солгандек унинг кетишини истамасди. Дональд Трамп Яқин Шарқ минтақасида урушларга нуқта қўйишга қанчалик уринмасин, Эрон билан муносабатларини ёмонлаштириб олди. Трамп бу минтақага 14 минг нафар аскарини юборди-ю, америкаликларнинг мазкур ҳудуддаги ҳолатини ўзгартира олмади. Байден ҳам АҚШнинг Яқин Шарқдаги вазнини камайтиришга интилмоқда.

    Жо Байден ҳаттоки Исроил бош вазири Нетаньяхуга қўнғироқ қилишни ортга суриб келганидан унинг матбуот котиби Жен Псаки Нетаньяхуга сим қоқиб, Байденнинг мақсадини изоҳлаб беришга ҳам мажбур бўлди. Ниҳоят, Байден 17 февраль санасида инаугурациядан бир ой вақт ўтиб, исроиллик ҳамкасбига қўнғироқ қилди. Саудия Арабистони мисолида ҳам худди шундай иш тутди. Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши ортидан эълон қилинган махфий ҳужжатлар натижасида Саудия Қироллиги олий раҳбари билан телефонда суҳбатлашди.

    Жаноб Байденнинг сайловолди кампанияси давомида Саудия Арабистонини яккалаб қўйиш ҳақидаги баёнотлари бугунда унутилди. Бу эса аксар америкаликларнинг ҳам Байденга нисбатан ишончига путур етказди.  Байден Саудия Арабистонига қарши ҳужум воситаларини етказиб беришни тақиқларкан, БААга ҳам қурол-яроғ сотиш масаласини қайта кўриб чиқиш ҳақида фармон берди. У, шунингдек, Исроил ва Фаластин муносабатлари барқарорлашувига ҳам унча эътибор бермай келмоқда, ваҳоланки, бу масала сўнгги даврда АҚШ ҳукуматига келиб кетган собиқ беш нафар президентнинг диққат марказида бўлиб келганди. Афтидан, Байден маъмурияти бугунда Яқин Шарқ аввалгидек АҚШнинг бош мақсадига айланмайди қабилида иш тутаётганидан дарак бериши мумкин. Вазият қандай ривожланади, олдинда ҳали тўрт йил муддат турибди.

    Эътиборга молик яна бир жиҳат шуки, АҚШ Саудия нефти ва Исроилни ҳимоя қилиши керак деган америкача тамойил аввалгидек ўз мазмунини йўқотаётгандек. Америка ҳамон нефть соҳасига эҳтиёжи сабаб бу соҳани назорат қилишга интилаётган бўлса-да, саудлар нефтидан кўра Мексика нефти ҳозирча америкаликларнинг эҳтиёжини қаноатлантирмоқда. Исроил минтақадаги ядро қуролига эга бўлган ягона мамлакат сифатида қаралса, АҚШ учун Исроилнинг хавфсизлигини таъминлаш ортиқча ҳашаматдек. Қўшимча тарзда Яқин Шарқ нафақат исроил-фаластин муаммоси, балки сунний ва шиа мазҳаби ўртасидаги адоват маконига ҳам айланган. Исроил эса Саудия Арабистони тарафида Эронга қарши тиш қайрамоқда.

    Ўтган йили Байденнинг ҳозирда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган Жейк Салливан The Foreign Affairs журналига берган интервьюсида АҚШнинг Яқин Шарқдаги масала борасида ўзини четга тортиши ҳали АҚШ минтақани зудлик билан тарк этиши керак, деган маънони бермайди, дея фикр билдирганди.

    Байден ҳукумати айни пайтда Эрон масаласида бош қотирмоқда. АҚШ Эрон билан Обама даврида имзоланган ядровий келишувни бош мақсад деб билмоқда. Бу эса Байден ҳукумати учун энг долзарб масалага айланган. Эрон билан имзоланган келишув Обама маъмуриятининг энг ижобий келишуви дея аталган бўлса, Трамп бу келишувни энг «кулгили ва даҳшатли» битим сифатида таърифлаган ҳолда Эронга қарши иқтисодий жазо чораларини кучайтиришда давом этди. Эрон эса миллий валютаси риалнинг кескин қадрсизланиши ва пандемия давридаги оғир вазиятга қарамасдан ҳам, АҚШга қарши тура олишини намойиш қила билди. Байден эса эндиликда Трамп бекор қилган келишувга Эрон ҳукуматини яна чорлай бошлади. Эрон эса Байденнинг ғояси амалга оширилиши учун янги талабларни илгари сурмоқда. Бу эса дунё сиёсатчилари орасида икки тараф ҳам келишув имзоланишига рози-ю, бироқ сиёсий ўйин қилган ҳолда яна қандайдир бир кўпроқ манфаатларга эришишга интилмоқда, деб ёзмоқда. Шундай қилиб, ҳозирда АҚШ тарафи ўз баёнотларида минтақадан чиқиб кетишга истак билдирар экан, амалиётда бундай сиёсатнинг этагидан тутиш анча қийин кечади.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади

    06.03.2021, 23:39   Изоҳ (0)   32942
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эквадор ички ишлар вазири истеъфога чиққанини эълон қилди, у ишдан кетишига сабаблардан бири сифатида коронавирусга чалинганини келтирди

    06.03.2021, 16:47

    ЖССТ дунёдаги COVID-19’га қарши эмлашга бўлган ишончсизликдан хавотирда

    06.03.2021, 14:30

    Зеленский Михаил Саакашвилини лавозимидан маҳрум қилди

    06.03.2021, 13:30

    Байден Эронга қарши антитеррор санкциялар муддатини бир йилга узайтиради

    06.03.2021, 11:30

    Москвада 8 мартдан кексалар учун мажбурий карантин бекор қилинади

    06.03.2021, 08:29

    БМТ: Инсоният озиқ-овқат маҳсулотларининг учдан бир қисмини ташлаб юбормоқда

    06.03.2021, 07:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15

    Ўзбекистонда йил бошидан буён қанча ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолати аниқланди?

    Ўзбекистон | 10 май, 22:00

    Суперлига. “Бунёдкор” сўнгги дақиқаларда гол уриб, “Насаф” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 10 май, 21:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.