Бухорода ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга ажратилган уйга жойлаштирилган аёл фарзандлари ётоғини фоҳишахонага айлантиргани аниқланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Фото: ЎзА

Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, доимий турар жойига эга бўлмаган, оиласидан ажрашган, 3 нафар фарзанди билан Қоракўл тумани Табиблар кўчасида ташкил этилган «ижтимоий ётоқхона»да вақтинчалик яшаш учун жойлаштирилган, 1976 йилда туғилган аёл Ж.З. 2021 йилнинг 18 февраль куни, тахминан, соат 16:45 ларда мазкур уйнинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм эвазига фуқаролар — Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

Фуқаро фоҳишахона ташкил қилганлиги туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан Ж.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-модда 2-қисми (фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Бухорода ижара уйда фоҳишахона ташкил қилган шахс қўлга олингани, дала шийпонида фоҳишахона ташкил қилган шахс қилмиши фош этилгани ҳамда Тошкентда фоҳишалар гуруҳини интернетда реклама қилиб келган блогер ушлангани ҳақида хабар берилганди.