• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Янги Кройф», 4 муҳим вазифа ва ҳужумдаги йўқотишлар. «Пахтакор» янги бош мураббийи Питер Ҳюистра иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

    «Пахтакор» футбол клубининг янги бош мураббий Питер Ҳюистра иштирокида 4 март куни мавсумолди матбуот анжумани ташкил этилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Унда нидерландиялик мутахассис журналистларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб қайтарди.

    Мавсум бошланишидан аввал ОАВ вакиллари билан учрашиш ва мулоқот қилиш ёқимли. Охирги тўрт йилда «Пахтакор»да ишлаяпман, клуб ва ўзбек футболини яхши биламан. Иш мен учун янги эмас, лекин чақирувни янги деб айтишим мумкин. Шота Арвеладзе билан ишлаган давримизда биз «Пахтакор» билан янги даражага чиқа олдик деб ўйлайман. Икки йил ичида барча ички совринларга эга чиқдик. Чемпионлар Лигасида энг кучли саккиз жамоа қаторидан ўрин олдик. Ҳозир эса Арвеладзе жамоани тарк этгач, биз ўйин фалсафасини сақлаб қолиб, яна-да ўсишга интилишимиз зарур. Осиёда энг яхши даражага чиқишга ҳаракат қиламиз. Хорижлик мутахассислар ўзбек футболчилари ҳақида жуда илиқ фикрлар билдиради. Чемпион сифатида бизда масъулият бор, ортимиздан барчани юқори марра сари етаклашимиз керак. Ўзбек футболи катта имкониятга эга. «Пахтакор» ва бошқа жамоаларда ўсиш учун потенциал мавжуд. «Олимпик» жамоасида 60 фоизга яқин ўйинчи «Пахтакор» тарбияланувчилари ва футболчилари саналади.

    Янги мавсум ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида

    Миллий терма жамоани муҳим ўйинлар кутмоқда ва у ерда кўплаб футболчиларимиз ўйнайди. «Пахтакор» доим босим остида бўлади, биздан кўп нарса кутишади. Бош мураббий сифатида вазифам ўйинчиларни юқори даражада ушлаб туриш. Шанба куни мавсумни бошлаймиз. Икки марта «Насаф» билан ўйнаймиз. Ўтган мавсум энг юқори поғона эгалари мавсумни очиб беради. Бу ўзига хос қизиқ синов.

    Ҳар мавсумда жамоалар сафида ўзгариш рўй беради. «Пахтакор» ҳам баъзи футболчиларга кетишга рухсат берди, чунки уларга манфаатлироқ таклифлар бўлди. Янги ўйинчилар сафимизга келиб қўшилди ва меъёрни сақлашга уринамиз.

    Таркибимизга бир неча ўйинчиларни қўшиб олдик. Иминов ва Йўлдошев эса ижарадан қайтди. Улар яхши потенциалга эга футболчилар, бу рақобат кучайишига хизмат қилади. Ҳимоя ва ярим ҳимояда савиямиз пастга тушмаган, биз даражани сақлаб қолдик деб ўйлайман. Фақат ҳужумда йўқотиш мавжуд. Тезроқ жамоани жипслаштириб, яхшироқ савияга чиқиб олишимиз керак. Чобанов, Азмиддинов, Холдорхонов ва Холматов каби ёшлар эса асосий жамоа билан тўлиқ шуғулланиб, тажриба ошириб бормоқда. Эркинов эса бемалол асосий таркибдан ўрин олишга даъвогарлардан бири.

    «Пахтакор 2»нинг Про-Лигада иштирок этмаслиги ҳақида

    U-21 ва биринчи лига жамоалари ўтган йили фаолият олиб борганди. Биринчи лига жамоаси Про-Лигага йўлланма олганди, бироқ кўплаб футболчилар «Олимпик» клубига жалб этилгани сабабли биринчи лига жамоаси фаолияти тўхтатилди. Асосий таркиб ва U-21 таркиби биргаликда шуғулланади.

    Жамоа олдидаги тўрт муҳим вазифа

    Тўрт муҳим жиҳат мавжуд: Суперкубокни қўлга киритиш, Суперлигада чемпионликни ҳимоя қилиш, Чемпионлар Лигасида муваффақиятли иштирок этиш, ўйинчиларни миллий терма жамоага яхши ҳолатда тайёрлаб бериш. «Пахтакор» бош мураббийи катта масъулиятга эга эканини тушунаман, нафақат ўзим, балки ўйинчилар учун ҳам жавобгарман. Бу тўғридан-тўғри терма жамоага таъсир қилади. Ўзбек футболи ривожига кичик ҳиссамни қўшишга тайёрман.

    Нидерландиялик мутахассис ўзбек футболи учун «янги Кройф»ни тарбиялаб бера оладими?

    Ўйинчиларни, тизим, фалсафани яхши биламан. Мен учун кўп ўзгариш йўқ. Чунки ушбу фалсафа мен севган услуб. Ишда катта ўзгаришлар йўқ деб айтишим мумкин. Фақат энди клуб вакили сифатида кўпроқ ОАВ билан мулоқотда бўламан. Умид қиламанки, Кройфдек футболчи пайдо бўлади. Ҳар бир клуб ўзининг ёшлар жамоалари, академияларига эътибор бериши керак. Доим ёшлар билан ишлаб келганман. Бу клуб учун келажакка қўйиладиган энг яхши қадамдир. «Пахтакор»да ҳамиша кўплаб иқтидорлар бўлган. Академия билан ишлашда давом этамиз, ёшларнинг меҳнат қилаётганини кўриш доим ёқимли.

    Мавсумга тайёргарлик ҳақида

    Бу жараён ҳамиша қизиқарли. Биз хорижда йиғин ўтказдик, футболчилар бош мураббий билан яқинлашиши, жамоанинг бир-бирига мослашишида бу катта аҳамиятга эга. Янги ўйинчилар мослашиб боради. Жамоа ва таркиб билан баъзи синовларни амалга ошириб кўриш мумкин. Ёшлар асосий жамоа муҳитини ҳис қилиади. Баъзи футболчилар «Спартак» ва «Зенит»га қарши баҳсларда бошқа даража, тезлик, жисмоний имкониятларни кўрди. Бу улар учун яхши тажрибага айланади. Ўз устида ишлаш кераклигини ҳис қилади.

    Жамоа ҳужумчиларни қўйиб юбораётгани ҳақида

    Ҳамиша танлов имкониятига эгамиз. Баъзан футболчи кўпроқ ўйнаши ёки ўсиши учун бошқа клубларга бериб юборишга тўғри келади. Бу уларнинг келажаги учун муҳим. Биз турли хил вариантларни синаб кўришимиз мумкин. Эрен майдонга туша олмайдиган тақдирда бошқа ўйинчилардан фойдаланишга интиламиз. Трансфер ойнаси ҳали ёпилмади. Ҳужумчи қидириш ишлари давом этмоқда. Ўтган йилга нисбатан таққослаганда, ҳужумда муаммо бор, тўғри. Бошқа тарафдан бу мен учун енгиб ўтишим керак бўлган чақирув.

    Чемпионлар Лигасининг марказлаш ҳолда ўтишига муносабати ҳақида

    Бундай мусобақа ўзгача ўтади, жамоалар бир меҳмонхонада яшайди, бир-бирини кўради ва ўйинларда иштирок этади. Мусобақанинг ўзига бор эътиборни қаратасиз. Рақибларни тўлиқ ўрганиб чиқасиз. Жамоани дарҳол навбатдаги учрашувга тайёрлаш талаб этилади. Сафар билан боғлиқ муаммолар йўқ бўлади. Ёқимсиз тарафи эса шундай катта ўйинларни уйда ўйнай олмаслигимиз. «Ас-Садд» ва «Шабоб ал-Аҳли»га қарши беллашувларни яхши эслайман. Стадион деярли тўлганди ва бундай муҳитда ўйнаш жамоага қўшимча иштиёқ беради. Бундай муҳитни соғиндик.

    Суперлигадаги рақобатчилар ҳақида

    Бошқа жамоаларда ҳам ўзгариш бўлган, мавсум бошланмасдан олдин бирор рақибни яхши билмайсиз. Ким қандай тайёр эканини билиб бўлмайди. Ҳамиша ҳар бир чемпионатда еттита жамоа чемпион бўлиш ҳақида ўйлайди. 5-6-турдан кейин қандайдир хулосага келиш мумкин. «Насаф» деярли ўтган йилгидек кучли деб ўйлайман. «Локомотив», ОКМК, «Бунёдкор», «Навбаҳор» ҳам кучли. «Қизилқум» билан назорат ўйинида тўқнаш келдик. Уларда ҳам жуда яхши жамоа мавжуд.

    Бош мураббий сифатида ўз олдига қўядиган мақсади

    Ҳар бир кейинги ўйинни ютиш. Футболда ҳамиша кейинги баҳсни ўйлайсиз. Кўплаб ўйинларни ютиш орқали чемпионат ва бошқа мусобақаларда зафар қучасиз.

    Питер Ҳюистра, «Пахтакор» бош мураббийи

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    04.03.2021, 13:14   Изоҳ (0)   10242
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бунёдкор» Вадим Абрамов ўрнига тайинланган янги бош мураббий номини эълон қилди

    04.03.2021, 12:12

    «Барселона» сўнгги 13 йилда 10 марта Испания Кубоги финалига чиқди

    04.03.2021, 11:01

    А Серия. Элдор Шомуродов 82-дақиқа ўйнаган баҳсда «Женоа» ғалабани қўлдан чиқарди, «Милан» сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

    04.03.2021, 07:38

    АПЛ. «Манчестер Юнайтед» сафарда «бургутлар»ни енга олмади, «Лестер» ҳам очко йўқотди

    04.03.2021, 07:24

    Лига 1. ПСЖ сафарда минимал ҳисобда ғалаба қозонди, «Монако» ва «Марсель» сўнгги дақиқалар қурбонига айланди

    04.03.2021, 07:04

    Иккита қизил карточка, сўнгги дақиқадаги гол ва қўшимча бўлимлар. «Барселона» драматик баҳсда «Севилья»ни енгиб, Испания Кубоги финалига чиқди

    04.03.2021, 06:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 14 июн, 10:05

    Ўзбекистонда 15 июнь куни ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 14 июн, 09:35

    Путин Эрон ва Исроил раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатлашди 

    Дунё | 14 июн, 08:59

    Исроилдаги ўзбекистонликларга заруриятсиз кўнгилочар жойларга бормаслик тавсия қилинди

    Ўзбекистон | 14 июн, 08:32

    Shahed камикадзе дронлари Исроил ҳаво мудофаасини йўқ қилиш учун учирилди ва 50 дақиқада манзилга етиб боради — ОАВ

    Дунё | 14 июн, 00:02

    Эрон Исроилга баллистик ракеталар билан зарба бермоқда (видео)

    Дунё | 13 июн, 23:42

    Бухорода 17 ёшли бола бошқарувидаги Lacetti юк машинаси билан тўқнашди

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.