• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммити ишида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон раислигида ўтган тадбирда Афғонистон президенти Ашраф Ғани, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Покистон бош вазири Имрон Хон, шунингдек, ИҲТ бош котиби Ҳади Сулаймонпур ҳамда минтақавий тузилмалар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Саммит кун тартибига мувофиқ COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда ушбу нуфузли ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

    Давлат раҳбари ўз нутқида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ҳудуди – бу тарихи, дини, маданияти ва қадриятлари муштарак, улкан салоҳиятга эга бўлган минтақа эканини алоҳида таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Пандемия шароитларида мамлакатлар иқтисодиётининг кучли ва заиф томонлари яққол кўрингани қайд этилди. Ушбу хатар минтақа мамлакатлари бир-бирига ўзаро боғлиқ экани, савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш зарурлигини очиқ-ойдин намоён этди.

    Шу билан бирга, ИҲТга аъзо мамлакатларнинг мавжуд салоҳияти ва кенг имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти, деб таъкидлади Ўзбекистон Президенти.

    Таъкидланишича, 2025 йилга қадар даврга мўлжаллаб қабул қилинган ҳаракатлар дастури доирасида кўп томонлама шерикликни ривожлантириш мақсадида давлат раҳбари томонидан қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

    Ўзаро савдо ва инвестицияларни кўпайтириш мақсадида карантин чора-тадбирлари доирасида ўрнатилган савдо, транспортга доир чеклов ва тўсиқларни бекор қилиш мақсадга мувофиқ экани қайд этилди. Бундан ташқари, савдони рақамлаштириш ва электрон тижоратни ривожлантириш борасидаги ечимларни кенг жорий этиш ҳамда савдо бўйича минтақавий битимни тез фурсатда қабул қилиш таклиф этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзаро келишилган «йўл харитаси» асосида мамлакатларнинг етакчи корхоналари ўртасида саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ҳам муҳим йўналишлардан бири сифатида қайд этилди. Бу борадаги лойиҳаларни илгари суриш учун молиявий ҳамкорлик механизмларини кенгайтириш ҳамда мамлакатларнинг етакчи банк институтлари иштирокида минтақавий форум ўтказиш таклиф этилди.

    Транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорлик стратегик муҳим устувор йўналиш этиб белгиланди. Мамлакатимиз Ўзбекистон–Туркманистон–Эрон–Уммон ва Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой транспорт йўлакларини, Туркия ва Европа мамлакатларига элтувчи маршрутларни ривожлантиришдан манфаатдор.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Афғонистоннинг барқарор тараққиётини таъминлаш ва минтақавий иқтисодий жараёнларга интеграция қилиш мақсадида янги «Мозори-Шариф–Қобул–Пешавор» темир йўлини қуриш муҳим экани таъкидланди.

    Шавкат Мирзиёев қайд этган яна бир муҳим йўналиш – озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш.

    Шу муносабат билан БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан биргаликда тегишли дастурни ишлаб чиқиш ҳамда уни жорий йил мамлакатда ўтказилиши режалаштирилган ИҲТ давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг навбатдаги учрашувида тақдим этиш таклиф қилинди.

    Энергетика ҳақида сўз юритар экан, Ўзбекистон Президенти соҳага, биринчи навбатда қайта тикланувчи энергетикага илғор технологик ечимлар ва инвестицияларни жалб қилиш мақсадида ўрта муддатли стратегияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббусини илгари сурди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Иқлим ўзгаришининг глобал оқибатларига қарши курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги, соғлиқни сақлаш соҳасида, шу жумладан замонавий таҳдид ва хатарларни мониторинг қилиш ва уларга қарши тезкор чора кўриш бўйича ҳамкорликни кучайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

    Президент Шавкат Мирзиёев Туркия ташкилотга самарали раислик қилгани учун президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонга миннатдорлик билдириб, раислик Туркманистонга ўтгани муносабати билан президент Гурбангули Бердимуҳамедовни табриклади ва унга муваффақиятлар тилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган, айниқса, Евросиё маконидаги минтақаларнинг иқтисодий ўзаро боғлиқлигини кучайтириш борасидаги муҳим ташаббуслари ва аниқ таклифлари бирлашмага аъзо мамлакатлар етакчилари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.

    ИҲТга аъзо мамлакатлар етакчилари ўз нутқларида минтақада ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига, савдо, инвестициялар, инновациялар, транспорт ва коммуникациялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги, саноат, соғлиқни сақлаш, туризм ва бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг истиқболларига тўхталди. Ташкилотнинг навбатдаги, 15-саммитини Туркманистонда ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлагани, Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи санасига аниқлик киритилгани ҳамда Шавкат Мирзиёев «Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берилганди.

    04.03.2021, 21:48   Изоҳ (0)   9671
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг иқтисодий эркинлик индексидаги ўрни 6 поғонага яхшиланди

    04.03.2021, 21:38

    Президент фармонига асосан «Дарё» фотомухбири Мадина Нурман «Шуҳрат» медали билан мукофотланди

    04.03.2021, 20:45

    Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлади

    04.03.2021, 20:11

    Меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги битим тасдиқланди

    04.03.2021, 19:26

    Туркия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

    04.03.2021, 19:12

    Бош вазир ўринбосари Шавкат Мирзиёевдан корхоналардан цемент ва темирни тўғридан-тўғри сотиб олишни йўлга қўйишни сўради

    04.03.2021, 18:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.