• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жанубий Кореяда икки киши AstraZeneca билан эмлангандан сўнг вафот этди

    Жанубий Корея ҳукумати  COVID-19’га қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланган икки кишининг ўлими юзасидан тергов бошлади. Бу ҳақда Yonhap нашри хабар берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Таъкидланишича, Сеулнинг шимоли-ғарбий чегараси яқинидаги Гоян ҳудудида жойлашган касалхонада бир қанча касалликларга чалинган 50 ёшли бемор ушбу вакцина билан бир кун олдин эмланганидан сўнг 3 март куни вафот этди. Тиббиёт ходимлари эркакда юрак етишмовчилиги аломатлари, шунингдек, шу куни эрталаб кучайган нафас қисиши ҳолатини қайд этди.

    Цереброваскуляр касаллигига чалинган яна бир 63 ёшли бемор Кёнгидо провинциясининг Пхёнтхэк шаҳридаги касалхонага ётқизилган эди. 27 февраль куни у AstraZeneca билан эмланган, бир кундан кейин унда юқори ҳарорат ва бутун танаси бўйлаб кучли оғриқ кузатилган. 2 март куни бемор бошқа касалхонага кўчирилган ва у ерда 3 март куни пневмония туфайли вафот этган.

    Айни пайтда шифокорлар иккала беморнинг ўлими эмлаш ишлари билан қанчалик боғлиқлигини текширмоқда.

    Маълумот учун, 2 март куни Канада Миллий маслаҳат қўмитаси AstraZeneca вакцинасини 65 ёшдан ошганларга тавсия қилмаслигини маълум қилди. Бундай қарорга ушбу препаратнинг мазкур ёш гуруҳи учун самарадор экани тўғрисида маълумотлар чеклангани сабаб бўлган.

    Худди шу куни Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко мамлакатга февраль ойи охирида етказиб берилган AstraZeneca препарати, шифокорларнинг фикрига кўра, шубҳали сифатга эга эканлигини айтди. Вакцина билан биринчи бўлиб шифокорлар эмланади. Бироқ уларнинг аксарияти препаратга ишонч йўқлиги сабабли эмланишдан бош тортмоқда.

    Аввалроқ Греция COVID-19’га қарши эмланганларда жиддий асоратлар кузатилгани ва 85 ёшли эркак COVID-19’га қарши эмланганидан кейин вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Таъкидланишича, эмлашдан саккиз дақиқа ўтгач, эркак ҳушидан кетган. Унга юрак-ўпка реанимацияси (массажи) билан биринчи ёрдам берилганидан сўнг беш дақиқа давомида ўзига келган, аммо яна ҳушидан кетган.

    Норвегияда эса Американинг Pfizer компанияси ва унинг Германиядаги шериги BioNTech томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцина билан эмланган икки киши вафот этган. Норвегия дори воситалари агентлиги маълумотларига кўра, иккала қурбон ҳам қариялар уйларидан бирида яшаган.

    Шунингдек, АҚШда 21 январь куни  COVID-19’га қарши эмланган бемор орадан бир неча соат ўтиб вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Унинг вафоти юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари текширув бошлаган.

    Мавзуга доир:

    • Швейцарияда 16 киши коронавирусга қарши эмлангандан сўнг вафот этди
    • Португалиялик шифокор Pfizer вакцинаси билан эмланганидан сўнг вафот этди

    04.03.2021, 07:21   Изоҳ (0)   9439
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Грецияда юз берган зилзила оқибатлари — суратларда

    04.03.2021, 05:47

    Санкт-Петербургда коронавирусдан вафот этган шифокорларга атаб ёдгорлик очилди. Очилиш маросими ёдгорлик ташаббускорларисиз, махфий тарзда ўтказилди

    04.03.2021, 05:26

    Мьянмадаги намойишларда 38 киши ҳалок бўлди

    04.03.2021, 05:05

    АҚШ полицияси огоҳлантирувчи разведка хабарлари туфайли Капитолийда хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда

    04.03.2021, 00:58

    TikTok ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилувчи видеороликларни блоклаётганини маълум қилди

    04.03.2021, 00:43

    ЖССТ: COVAX дастури орқали май охиригача 142 мамлакатга 237 млн доза вакцина етказиб берилади

    04.03.2021, 00:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.