Грецияда кучли зилзила содир бўлди, эпицентрга яқин бўлган Дамаси, Влахогианна ва Месохори қишлоқларидаги биноларга жиддий талафот етган, деб ёзмоқда Kathimerini.
Мамлакатда 6 балли ер силкиниши кузатилган. Вайрон бўлган уйларнинг бирида кекса ёшли инсонни девор босиб қолган. Шунингдек, маҳаллий черков биносига жиддий зарар етган.
Эласондан Ларисага олиб борувчи автойўлда жойлашган кўприкда кўзга ташланадиган ёриқ пайдо бўлгани туфайли вақтинча ёпиб қўйилган.
Маҳаллий аҳоли зилзиладан кейин ҳам муайян вақт давомида кўчаларда тўпланган, хиёбонлар ва очиқ майдонларда бўлган.
Изоҳ (0)