Интернет фойдаланувчиларига шажара дарахтини яратишда ёрдам берадиган MyHeritage сайти Deep Nostalgia функциясини ишга туширди. Ушбу функция фотопортретларга «жон бағишлаши» мумкин — ҳар қандай инсон тасвиридан анимация ҳосил қилса бўлади, деб ёзади Esquire.
Янги функциядан фойдаланиш учун MyHeritage.com сайти орқали рўйхатдан ўтиш ва суратни юклаш лозим. Сурат қайта ишланганидан сўнг, 15 сонияли видео пайдо бўлади ва уни юклаб олиш мумкин. Видеодаги инсоннинг сурати кулади, бошини қимирлатади, атрофга қарайди ва кўзларини пирпирата олади.
Функциядан фойдаланиш мутлақо бепул. Шунингдек, у сурат сифатини яхшилашга ёрдам беради. Мазкур сервис устида Исроилнинг D-ID фирмаси иш олиб борган бўлиб, Deep Nostalgia асосини чуқур ўрганиш алгоритмлари ташкил этади.
Ижтимоий тармоқларда кўплаб фойдаланувчилар ўз қариндошлари ва машҳурларнинг шу каби анимацияси билан бўлиша бошлади. Фойдаланувчилар, шунингдек, нейротармоқ инсон юзига ўхшаш ҳар қандай суратларни «жонлантира» олишини аниқлаган.
https://twitter.com/SharnWhite/status/1365089508690067461https://twitter.com/waynedahlberg/status/1365752432345501699
https://twitter.com/BizzarroBazar/status/1365946463163994113
https://twitter.com/fortiain/status/1365968164719370240
https://twitter.com/CKOPI7uOH/status/1365991367990784001
https://twitter.com/itsmutnuri/status/1365901861765582851
https://twitter.com/playdtf/status/1365950540346241024
Изоҳ (0)