Болгариянинг София шаҳрида 22—27 февраль кунлари бокс бўйича Странжа—2021 халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.
27 февраль куни турнирнинг финал учрашувлар ўтказилди. Унда уч нафар ўзбекистонлик боксчи қатнашди.
Бобоусмон Ботуров (-69 кг) ҳал қилувчи жангда украиналик Евгений Барабановга қарши тўқнаш келди ва катта устунлик билан ғалаба қозонди. Дилшодбек Рўзметов (-81 кг) россиялик Руслан Колешников билан жанг қилиб, рақибини мағлубиятга учратди.
Супер оғир вазн (+91 кг) тоифасида ҳаракат қилувчи Баҳодир Жалолов эса Украина вакили Цоне Рогавага қарши рингга кўтарилди. Жалоловнинг устунлигидан ўтган жангдан кейин беш ҳакамнинг тўрт нафари Баҳодирнинг ғалабасини қайд этди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Болгариядаги мусобақани учта олтин ва учта бронза медали билан якунлади.
Изоҳ (0)