«Реал» футбол клуби ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўлга кирита олса, ҳужумкор ярим ҳимоячи Эден Азар жамоани тарк этиши мумкин.
Франциялик футболчи Азар ҳаракат қиладиган позицияда (чап қанот ҳужуми) тўп суради ва ўнг қанотда ўйнашни истамаяпти. Азар эса «Реал»га келганидан бери жамоанинг 40 дан ортиқ ўйинини жароҳат сабаб ўтказиб юборди. Бундан ташқари бельгиялик футболчи йилига 14 миллион евро маош олади. Молиявий қийинчиликлар даврида «Реал» ҳам Азар, ҳам Мбаппега катта маош тўлашга қийналади.
«Реал»дагиларнинг фикрича, Мбаппе ОАВнинг кўпроқ эътиборини тортади, бу эса Азарнинг ўзига бўлган ишончига салбий таъсир қилиши мумкин. Шу сабаб Мадрид клуби раҳбарияти Килиан трансфери амалга ошадиган бўлса, Азар ҳеч қачон аввалги даражасига чиқа олмаслигидан хавотирда.
Юқоридаги сабаблар туфайли «Реал» раҳбарияти Азар билан хайрлашиш қарорига келиши мумкин, дея хабар қилмоқда АS.
Азар Ла Лига 2020/21 йилги мавсумида 8 та ўйин ўтказиб, иккита гол ва битта голли узатма муаллифига айланди. Айни вақтда футболчи жароҳатини тикламоқда. Мбаппе Лига 1 жорий мавсумидаги 22 ўйинда 16 гол ва 6 та голли узатма амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)