«Барселона» жамоаси Ла Лига 25-тури доирасида 27 февраль, шанба куни «Севилья»га қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 20:15 да бошланади.
Каталонлар устози Рональд Куман учрашувга жалб этилган футболчилар кенгайтирилган таркибини эълон қилди. Ундан 22 нафар футболчи ўрин олган.
Учрашувни жароҳат сабаб Миралем Пьянич, Серхи Роберто, Ансу Фати ва Филиппе Коутиньо каби футболчилар ўтказиб юборади.
Қайдномадан жой олган футболчилар билан танишинг:
Дарвозабонлар: Марк Андре тер Штеген, Нето, Иняки Пеня;
Ҳимоячилар: Херард Пике, Роналд Араухо, Самюуэль Умтити, Клеман Лангле, Хорди Альба, Хуниор Фирпо, Сержиньо Дест, Оскар Мингеса, Илайш Мориба;
Ярим ҳимоячилар: Серхио Бускетс, Френки де Йонг, Педри Гонсалес, Рикард Пуч, Матеус Фернандес;
Ҳужумчилар: Лионель Месси, Антуан Гризманн, Усмон Дембеле, Мартин Брэйтуэйт, Францишку Тринкау.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)