Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки ўйинлари 16-17 ва 23-24 февраль кунлари бўлиб ўтди.
УЕФА мазкур босқичда урилган энг чиройли гол муаллифини аниқлади. Унга кўра, Килиан Мбаппенинг «Барселона»га қарши ўйиндаги (4:1) голи ғолиб бўлди.
«Боруссия Д» ярим ҳимоячиси Маҳмуд Доуднинг «Севилья»га қарши учрашувдаги (3:2) голи иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, «Челси» ҳужумчиси Оливье Жирунинг «Атлетико»га (1:0) урган голи учинчи бўлди. «Реал» ҳимоячиси Ферлан Менди томонидан «Аталанта» (1:0) дарвозасига киритилган тўп 4-поғонадан жой олди.
Изоҳ (0)