«Севилья» бош мураббий Хулен Лопетеги Ла Лига доирасида «Барселона»га қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Умид қиламанки, биз бу ўйинда ажойиб футболчилар ва дунёнинг энг яхши ўйинчисига эга ёрқин «Барселона»ни кўрамиз.«Севилья» ва «Барселона» ўртасидаги ўйин 27 февраль, шанба куни Тошкент вақти билан 20:15 да бошланади.Бу ўйин бизга жуда ёқади, у барча жабҳаларда максимал ҳаракатни талаб қилади.
Уларда ҳар бир чизиқда дунёнинг энг яхши футболчилари йиғилган ва шубҳасиз, мен учун Лео Месси — футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи. Бу ўйин биз учун нақадар муҳим эканини англатиб турибди.
Хулен Лопетеги, «Севилья» бош мураббийи
Эслатиб ўтамиз, Лопетеги 2018 йилда маълум муддат «Реал»да бош мураббий бўлган. Бироқ «Барселона»дан учралган 1:5 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин мутахассис истеъфога чиқарилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)