• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Қон босими нима? У ҳақда билиш керак бўлган асосий фактлар

    Қон босими нима? У ҳақда нималарни билиш керак? Уни меъёрда ушлаш учун нималарга амал қилиш керак. «Дарё» ушбу мавзуда қизиқарли маълумотларни келтиради.

    Қон босими — томирларда оқаётган қоннинг шу томирлар деворига кўрсатадиган босими (тазйиқи). У юрак иши ва томирлар деворининг қаршилиги туфайли вужудга келади. Артериялар ичида артериал, капиллярлар ичида капилляр ва веналар ичида веноз босим бўлади. Қон босими қоннинг томирлар системаси бўйлаб оқишига имкон беради ва шу билан организм тўқималарида моддалар алмашинувини таъминлайди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Артериал босимнинг (AB) юқори ёки паст бўлиши, асосан, юрак қисқаришларининг кучи ва юракнинг ҳар қисқарганда томирларга ҳайдайдиган қон миқдори, томирлар (айниқса, периферик томирлар) деворининг қон оқимига кўрсатадиган қаршилиги ва камроқ даражада вақт бирлигида юрак қисқаришларининг сони билан белгиланади. Айланиб юрадиган (циркуляция қиладиган) қон миқдори, унинг ёпишқоқлиги, босимининг нафас олишга боғлиқ бўлган қорин ва кўкрак қафаси бўшлиғидаги ўзгаришлари ва бошқа омиллар ҳам AB’нинг юқори ёки паст бўлишига таъсир кўрсатади. Юракнинг чап қоринчаси қисқарганда (цистола) AB максимал даражага етади.

    Бу жараёнда юракдан 70 мл қон отиб чиқарилади ва бу қон бирданига майда қон томирлари (айниқса, капиллярлар) орқали ўтиб кетолмайди. Шунинг учун, эластик аорта кенгаяди, ундаги босим (цистолик босим) эса ортади. Артерия, вена ва капиллярларда қон босими турлича бўлади. Юракдан узоқлашган сари қон босими пасайиб боради (аортада анча юқори, капиллярларда бирмунча паст, веналарда анча паст бўлади). Катта одамда нормал артериал босим 100-140 мм симоб устунига (цистолик босимга) ва 70-80 мм симоб устунига (диастолик босимга) тенг бўлади. Бу босимлар фарқи пульс босими дейилади.

    Организмдаги бирор-бир иллат туфайли қон босими ушбу кўрсаткичдан кўтарилиши ёки пасайиши мумкин. Юрак қоринчаларининг қисқаришлари орасидаги пауза (яъни диастола) вақтида кенгайган қон томирлари (аорта ва йирик артериялар)нинг девори қисқара бошлайди ва қонни капиллярларга ҳайдайди. Қон босими аста-секин пасаяди ва диастола охирида минимал даражага тушади (аортада 90 мм симоб устуни, йирик артерияларда 70 мм симоб устуни атрофида бўлади).

    Гипертония келиб чиқишининг сабаблари

    Касалликнинг ривожланиш сабаби узоқ вақт давомида стресс ва тушкунлик ҳолатида юриш, тез-тез психологик зўриқишлардир. Кўпинча буларни доимий эмоционал тарангликни талаб этадиган иш фаолияти келтириб чиқаради. Бундан ташқари, мия чайқалишига учраган беморларда ҳам касаллик ривожланиши хавфи юқори бўлади. Ирсий мойиллик ҳам сабаблар қаторида: агар кишининг авлодида бу касаллик учраган бўлса, унда ҳам ушбу касаллик ривожланиши хавфи бир неча баробарга ортади.

    Касаллик ривожланишига таъсир ўтказувчи омиллардан асосийси камҳаракат турмуш тарзидир. Ёш ўтиб боргани сари инсонларда атеросклероз ривожланиши мумкин, бу ўзгариш фонида қон босимининг ошиши эса вазиятни янада жиддийлаштириб юборади. Бу ҳаёт учун ўта хавфли ҳисобланади, чунки торайган қон томирлар орқали мия, юрак, буйракларнинг бир қисмига қоннинг бормай қолиши ёки етарлича бормаслиги кузатилади. Агар қон томир деворларида тромб ва холестерин тўпланмалари бўлса, улар кучли босим вақтида ажралиб, капилляр қон томирларда тиқилиб, қон ўтишига тўсқинлик қилиши мумкин. Бу ҳолда миокард инфаркти ёки инсульт юзага келади.

    Қон босими баланд бўлишининг олдини олиш учун, аввало, унинг сабабини синчиклаб текшириб кўриш лозим. Мабодо босим ташқи муҳит салбий таъсирлари сабабли кўтарилаётган бўлса, бемор тинчланиш чораларини кўриши, салбий омилни бартараф этишга ҳаракат қилиши керак.

    Таомномага сервитамин, минералларга бой бўлган ва касалликка қарши курашишга ёрдам берувчи маҳсулотлардан кўпроқ киритиш даркор. Уларга:

    • Сабзавотлар;
    • Мевалар;
    • Резаворлар;
    • Кўкатлар;
    • Сут маҳсулотлари;
    • Парҳезбоп гўшт;
    • Ловия;
    • Гуруч, гречка кабилар киради.
    Тандирдан узилган янги нон ўрнига бир-икки кун турган нонни истеъмол қилиш фойдали. Қон босими юқори юрадиган беморларга ош тузи истеъмолини камайтириш тавсия этилади.

    Эрталаб ўрнингиздан тургандан кейин ошқозон-ичак, жигар ва буйраклар учун фойдали бўлган неъматлардан истеъмол қилинг. Наҳорда бир пиёла қайнатилган илиқ сув ичиш организмни заҳарли моддалардан тозалайди. Эрталаб кузатиладиган беҳузурлик ҳолатидан, кексаларга азият берувчи қабзиятдан сақлайди.

    Нонуштада қатиқ ёки творог, чой ўрнига ўрикли дамлама, мевалар, тушликка эса лавлагидан тайёрланган салат, кўпроқ димлаб, буғда пиширилган таомлар истеъмол қилиш буюрилади. Нонни камроқ ейиш лозим. Овқатга камроқ туз солиш, қовурилган, зираворли, қўй гўшти солинган овқатлардан воз кечишга тўғри келади. Ҳафтасига 1-2 марта балиқ, товуқ гўштидан тайёрланган таомлар истеъмол қилиш лозим.

    Бобур Субҳонов тайёрлади.

    26.02.2021, 23:57   Изоҳ (0)   62213
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёш болаларда кузатиладиган тумовни уй шароитида даволаш чоралари

    26.02.2021, 19:44

    Смартфонлардан тарқаладиган нур терига зарар етказиши ҳақиқатми ёки ёлғон?

    26.02.2021, 08:54

    Тишлар саломатлиги учун зарарли ва фойдали маҳсулотлар

    25.02.2021, 16:34

    Мойчечакли дамлама — гўзал ва соғлом тери учун самарали восита

    25.02.2021, 15:56

    Қорин оғриғига бефарқ бўлмаслик учун 7 сабаб

    25.02.2021, 12:58

    Уйқусиз тундан кейин тетиклашишга ёрдам берадиган 7 тавсия

    25.02.2021, 08:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезия авиакомпанияларига Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига парвоз қилиш ҳуқуқи берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:24

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    Генераллар Путинга Украина мудофааси 2-3 ойда қулашига ваъда берди — Reuters

    Дунё | 6 август, 10:08

    Нима учун Буюк Британияда қироллик тўй тортининг бир бўлаги сақлаб қўйилади?

    Шоу-бизнес | 6 август, 09:58

    “Манчестер Сити” ҳимоячиси Vitoр Рейс фаолиятини Ла Лигада давом эттиради

    Спорт | 6 август, 09:52

    Украина Россиянинг янги атом сувости кемаси ҳақидаги маълумотни қўлга киритди

    Дунё | 6 август, 09:48

    Хитойда чивин орқали юқадиган касаллик Ўзбекистонда тарқалмайди

    Ўзбекистон | 6 август, 09:37

    “Барселона” Эрлинг Ҳоланд, Бредли Барколя ва Хулиан Алваресни ўз сафига қўшиб олмоқчи

    Спорт | 6 август, 09:26

    Зилзила оқибати: Россиянинг ядровий сувости кемалари базасига жиддий зарар етди

    Дунё | 6 август, 09:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.