Жанубий Корея ҳудудида уй паррандалари орасида парранда гриппининг юқори патогенли штаммининг 101 та ўчоғи аниқланди. Бу ҳақда Yonhap нашрига таяниб Tengrinews хабар берди.
Жанубий Корея Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таъкидлашича, Сеулнинг жанубидаги Инчхон шаҳрида жойлашган товуқ фермасида юқори патогенли парранда гриппи деб гумон қилинаётган яна бир ҳолат текширилмоқда, бу эса касаллик ўчоқлари сонини 101 тага етказди.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозиргача 28,6 миллион бош парранда йўқ қилинди. Февраль ойининг ўрталаридан бери ҳукумат грипп аниқланган фермалардан бир километр рadiusда жойлашган барча паррандаларни йўқ қиляпти. Касалликнинг ёввойи қушларга юқиш ҳолатлари ҳам кўпайишда давом этмоқда ва уларнинг сони 201 тага етди.
Бунинг натижасида Жанубий Кореяда товуқ тухуми нархининг ўсиши қайд этилди. Йиллик ҳисобда улар 48,1 фоизга ўсди. Лекин товуқ гўштининг нархи атиги 9,2 фоизга ўсиб, барқарорлашди.
Аввалроқ Гвинея ва Конгода Эбола вируси аниқлангани ва ўлим ҳолатлари кузатилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир: Конгода Эболага қарши эмлаш бошланади
Изоҳ (0)