• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Америка овози» журналисти: «АҚШда ОАВлар одамларни қийнаётган кичик, маиший муаммоларни ёзмайди, бунга ҳожат ҳам йўқ, аслида»

    «Америка овози» журналисти Навбаҳор Имомова Америка Қўшма штатларида Оммавий ахборот воситалари аҳоли дуч келаётган кичик, маиший муаммоларни асло ёритмаслигини, бунга эҳтиёж ҳам йўқлигини айтиб, муаммо фуқаро ва ташкилот ўртасида ҳал бўлишини билдирди. Бу ҳақда журналист «Дарё» мухбири билан онлайн мулоқотида маълум қилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, Навбаҳор Имомова айни кунда Фарғона вилоятидаги Чимён оромгоҳида бўлиб ўтаётган тўққизинчи анъанавий медиафорумида сўз олиб, бугунги кун ўзбек журналистикасининг эркинлиги-ю, ўзбек амалдорларининг ОАВга очиқлиги ҳақида сўз юритган.

    «Журналист учун ҳеч қачон яхши ва кўнгилдагидек ҳукумат бўлмайди, ҳукумат эса, журналистга доим ҳам барча маълумотларни очиқ-ойдин айтишни, билдиришни истамайди. Ҳар икки томонда ҳам қарама-қарши томондан кўнгил тўлмаслиги ёки унга тўлақонли ишонч бўлмаслиги бор гап», — деди Навбаҳор Имомова.

    Журналист бугунги кун ўзбек журналистикаси ҳақида сўз юритиб, сўз эркинлиги борасида илдамликка эришилаётганини, бироқ Ўзбекистон ОАВлари асосан мурожаатларни ўрганувчи ва халқ наздида муаммони ҳал этувчиларга айланиб қолаётганини ёқламаслигини билдирди.

    «ОАВ халқ муаммосини эшитиб, уни омма эътиборига ҳавола қилгани яхши, албатта. Аммо ОАВ халққа муаммони ечувчи, уни ҳал қилувчи бўлиб кўриниб қолмаслиги керак. Журналист ҳам муаммони ўрганишдан олдин, мурожаатчига масалани астойдил ўрганиб чиқишини, аммо унинг ҳал этилиши борасида катта ваъда бермаслигини айтиши лозим. Фуқаро эса, ОАВга муаммони ҳал қилувчи эмас, муаммо ҳақида жамоатчиликка хабар берувчи вакил сифатида қарашга ўрганиши шарт. Афсуски, бугунги кунда Ўзбекистонда ОАВга мурожаат қилувчи фуқаролардан ‘нега журналист мени эшитиб, муаммомни олиб чиқмаяпти, нега менинг ишимни ҳал қилмаяпти, журналистларга президентнинг ўзи ишонч билдирган-ку’, деган мазмундаги шикоятларни эшитиб қоламиз. Яқинда менга Намангандаги бир мактаб директори телефон қилиб, мактабдаги муаммони олиб чиқишимни сўради. Мен эса маиший муаммоларни олиб чиқмаслигимни билдирдим ва маҳаллий ОАВларга мурожаат қилишни таклиф қилдим. Директор эса, республикадаги ОАВлар ҳеч нарсани ҳал этмаслигини, ҳатто республикадаги энг катта интернет нашри унинг муаммосини уч-тўрт маротаба олиб чиққанини, бироқ масала ҳалигача ҳал этилмаганини айтди. Шунда мен ОАВ муаммони ҳал этувчи эмас, муаммодан жамоатчиликни хабардор қилувчи эканлигини таъкидладим. Лекин мурожаатни буни тушунишни ҳам истамади», — дейди Навбаҳор Имомова.

    Фото: Элёр Олимов

    Фото: Элёр Олимов

    Навбаҳор Имомова медиафорум иштирокчилари билан онлайн суҳбати давомида бугунги кун журналистлари халқ муаммосини ўрганиб, масъул раҳбарлардан изоҳ сўраш билан бир қаторда фуқароларнинг ўзига ҳам талаб қилаётган ҳуқуқларидан ташқари мажбуриятлари ҳам борлигини эслатиб туриши лозимлигини билдирди.

    «Мурожаатчи фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқларин талаб қилаётгани яхши, албатта. Аммо у ўз ҳуқуқларини талаб қилиш билан бирга ўз мажбуриятларини ҳам эсдан чиқариб қўймаслиги лозим. Буни эса, биз — журналистлар эслатиб туришимиз керак», — деди хорижда фаолият юритувчи журналист.

    «Дарё» мухбири халқаро журналист Имомова билан суҳбатда ўзбек амалдорлари, масалан, туман ҳокимлари-ю, жойлардаги бошқарма бошлиқлари ўзи кўриб турган муаммо қачонки ОАВда чиқса ёки ижтимоий тармоқларда тарқалсагина уни бартараф этишга ўрганиб қолаётганини айтиб, АҚШда фаолият юритувчи амалдорларда ҳам шундай ҳолат бор ёки йўқлиги билан қизиқди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Йўқ, АҚШда ОАВлар одамларни қийнаётган кичик, маиший муаммоларни умуман ёзмайди. Бунга эҳтиёж ҳам йўқ, аслида. Боиси бирор бир ташкилот ва фуқаро ўртасидаги муаммо фуқаронинг ўша ташкилотга мурожаат қилиши билан ечим топади. Агар ташкилотнинг ўзида ечим бўлмаса, фуқаро маҳаллий вакилига мурожаат қилади. Ундан ҳам ечим бўлмаса, Конгрессдаги вакилига чиқиб, муаммога ечим излайди. Одамларни қийнаётган кичик ва маиший муаммолар шу тарзда ўз ечимини топади. ОАВлар аралшувига эҳтиёж ҳам сезилмайди. Амалдорлар ҳам фуқароси олдида масъулиятли эканлигини яхши билади. Тан олиш керак АҚШ амалдорларида ҳам бугунги ўзбек амалдорларида кузатилаётган ҳолат, яъни муаммо токи ОАВда ёзилмагунча, ижтимоий тармоқларда чиқмагунча ечим изламаслик ҳолати бўлгандир, шу сабаб ҳам бундан бир аср аввал АҚШ ОАВда маиший, оддий муаммолар ҳам ёритилган. Бироқ бу ҳолат айни кунда йўқ. Ўзбек ОАВ ва амалдорларидаги мазкур ҳолат ҳам ўткинчи, албатта, бу босқичдан ҳамма ўтади», — деди Навбаҳор Имомова.

    Мавзуга доир: «Бу бизда шаклланган сиёсий маданият». Сардор Умрзоқов амалдорлар Президент билан учрашувда нима учун блокнотларга қайдлар ёзиб бориши ҳақида

    25.02.2021, 09:42   Изоҳ (0)   17271
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистон темир йўллари» «Шоввозсой» дам олиш маскани бўйича изоҳ берди (фото)

    25.02.2021, 09:26

    Қамчиқ довонида юк машиналари ҳаракати тўхтатилди

    25.02.2021, 09:10

    Ўзбекистонда чакана савдо дўконлари ижараси нархи 17 фоизга ўсди

    25.02.2021, 08:37

    Наманганда 25 нафар фуқарога ажратилган 669,4 млн сўмни тадбиркор ва банк ходимлари талон-торож қилгани аниқланди

    25.02.2021, 07:53

    Тошкентда турмуш ўртоғини ёлғон билан уйига қайтармоқчи бўлган аёлга жиноят иши қўзғатилди

    25.02.2021, 07:07

    Ўзбекистонда бир оилага ўртача нечта фарзанд тўғри келиши маълум қилинди

    25.02.2021, 00:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 5 июль куни чанг-тўзон кузатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 4 июл, 10:54

    Саудия Арабистони мудофаа вазири Трамп билан яширинча учрашди 

    Дунё | 4 июл, 10:43

    Xiaomi талабалар ва ёш мутахассислар учун замонавий ва “ақлли” турар жойлар қурди (фото)

    Лайфстайл | 4 июл, 10:40

    АҚШ 12 кунлик урушдан кейин илк бор Эрон нефтига санкция киритди

    Дунё | 4 июл, 10:16

    “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми 15 июлдан бошланади

    Ўзбекистон | 4 июл, 10:09

    Украина юқори мартабали россиялик зобитни ўлдирди

    Дунё | 4 июл, 09:31

    Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 4 июл, 09:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.