Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов (29-0) яккакурашчи ва You Tube блогер Магомед Исмоилов билан бўлган суҳбатда Конор Макгрегор ҳақида фикр билдирди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

— Конор янада кучли бўлиб қайта оладими?

— Ҳеч қачон. Ҳеч қачон одам фаолиятида иккита чўққи бўлмайди. Ҳозир гап унда эмас, бироқ ҳеч бир спортчида иккинчи «пик» бўлмайди, ҳеч қачон! Жамоавий спорт турларида бунинг иложи бор, чунки уларда ўйинчилар алмашиб туради.

Аммо гап биз ҳақимизда кетяпти, тўғрими? Яккалик спортчилар: курашчи, боксчи, атлет, MMA жангчиси фарқи йўқ, у ҳеч қачон иккинчи марта фаолиятининг чўққисига чиқа олмайди, — дейди Ҳабиб.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб ва Конор 2018 йилнинг 6 октябрида UFC 229 мусобақасида ўзаро тўқнаш келган. Унда россиялик яккакурашчи тўртинчи раундда бўғиш усулини қўллаб, рақибини таслим этганди. Жангдан кейин Ҳабиб эҳтиросларини жиловлай олмаган ва ирландиялик спортчи жамоаси вакилларидан бири билан жанжаллашиб кетганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар