Transfermarkt портали 2021 йилнинг ёзида эркин агент мақомини оладиган энг қиммат футболчилар рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси рўйхатнинг биринчи поғонасидан жой олди. Каталонлар сардори портал томонидан 80 миллион еврога лойиқ кўрилган.
«Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма (60 млн евро) иккинчи поғонада қайд этилган бўлса, мавсум якунида «Бавария»ни тарк этиши аниқ бўлган Давид Алаба (55 млн) кучли учликни якунлаб берган.
2021 йилнинг ёзида эркин агентга айланадиган энг қиммат футболчилар топ-10 лиги:
- Лионель Месси («Барселона») — 80 миллион евро
- Жанлуижи Доннарумма («Милан») — 60 млн евро
- Давид Алаба («Бавария») — 55 млн евро
- Мемфис Депай («Лион») — 45 млн евро
- Жоржиньо Вейналдум («Ливерпуль») — 40 млн евро
- Хоқон Чалхонўғлу («Милан») — 35 млн евро
- Серхио Агуэро («Манчестер Сити») — 35 млн евро
- Флориан Товен («Марсель») — 32 млн евро
- Анхель ди Мария (ПСЖ) — 28 млн евро
- Отавио («Порту») — 21 млн евро
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)