• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Олимлар: COVID-19’дан тузалганлар учун вакцинанинг иккинчи дозаси шарт бўлмаслиги мумкин

    Коронавирусдан тузалган одамнинг танасида вирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасидан кейин зарур иммунитет реакцияси пайдо бўлади. Натижада эса вакцинанинг иккинчи дозасини юбориш шарт бўлмайди ва мазкур захираси чекланган препарат билан янада кўпроқ кишиларни эмлаш имконияти пайдо бўлади. Бу ҳақда бир нечта тадқиқотлар асосида The Wall Street Journal’да чоп этилган маълумотларга таяниб, «РБК» хабар берди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Тадқиқотлардан бири Мериленд университети тиббиёт мактабида ўтказилди. Унда 59 нафар тиббиёт ходими иштирок этди. Олимлар вакцинанинг биринчи дозасидан сўнг коронавирусга чалинган ўртача 42 нафар иштирокчида вирусга чалинмаган 17 кишига нисбатан кўпроқ антитаналар пайдо бўлганини аниқлади. Шу билан бирга, коронавирусдан тузалган беморларда иммунитет миқдорининг юқорилиги вирусга чалинмасдан, вакцинанинг ҳар иккала дозасини қабул қилган кишилардаги иммунитет миқдори билан баравар экани маълум бўлди.

    Коронавирусдан тузалган тиббиёт ходимларига ушбу ташхис эмланишдан саккиз-тўққиз ой аввал қўйилган эди. Улардаги антитаналар миқдори вакцинани олганидан кейин бир ҳафта ичида кўтарила бошлади ва иккинчи ҳафтадан кейин антитаналар касалликка чалинмаган кишилардагига қараганда 500 баравар кўпайди, дейди олимлар.

    COVID-19’дан тузалган беморларда вакцинанинг биринчи компонентини олгандан сўнг антитаначалар ишлаб чиқарилишининг тезлашиши кузатилади ва уларнинг миқдори ҳали коронавирус билан касалланмаганларга нисбатан юқори бўлади, деб тасдиқлади бошқа бир тадқиқот муаллифи, Моунт-Синай тиббиёт маркази қошидаги Икайн тиббиёт мактабининг микробиология ва юқумли касалликлар бўйича профессори, доктор Вивиана Саймон. Унинг тадқиқотида 109 киши иштирок этган.

    Касалликдан тузалган кишиларда вакцинанинг битта дозаси антитаналар даражасини кескин оширгани ҳақида Сиэтлдаги Фред Хатчинсон саратон тадқиқотлари марказида вакцина қабул қилган 10 киши иштирокида ўтказилган тадқиқотда ҳам айтилган.

    Агар инфекция юқтирган кишига фақат битта доза етарли бўлса, препаратни кўпроқ одамларга тарқатиш мумкин. Аммо тест ўтказиш зарурати туфайли  битта доза юбориш амалиётига ўтиш қимматга тушиши ва кўп вақт талаб қилиши мумкин, дейилади хабарда. Фақат битта компонент олганларнинг қайси бирида етарлича антитаначалар пайдо бўлди, қайси бирида йўқ, аниқлаш керак бўлади.

    Шунингдек, Исроилдаги Хайим Шиба тиббиёт маркази олимлари Pfizer вакцинаси битта компонентининг ўзи ҳам юқори даражада самарадорлиги ҳақида хабар берди. Уларнинг маълумотларига кўра, вакцина қабул қилган беморларда 15-28 кун ўтгач самарадорлик 85 фоизни ташкил қилган. Олимлар ўз тадқиқотларида вакцина олган 9 мингга яқин кишининг маълумотларини таҳлил қилган.

    «Коронавирусга чалинган беморда дастлаб бирламчи иммунитизация амалга оширилади ва агар уни янгилаш зарур бўлса, эҳтимол, вакцинанинг битта компоненти етарли бўлади. Бу Pfizer ва ‘Спутник’ вакцинасига ҳам тааллуқли» — деди Россия Федерал ва фундаментал илмий тадқиқот марказининг етакчи тадқиқотчиси, вирусология профессори Александр Чепурнов.

    У вакцинациянинг зарур ёки йўқлигини аниқлаш учун касалликдан тузалганлардаги антитаначалар миқдорини тахминан икки ойда бир марта назорат қилишни маслаҳат берди. «Касалликдан кейин антитаналарни текширувдан ўтказган маъқул. Кимдадир бир неча ойдан кейин антитаналар сусайишни бошлайди, шу билан бирга, мен саккиз ой ўтса ҳам, антитаналари юқори бўлган кишиларни биламан», —деди Чепурнов. Агар сизда антитаналарнинг миқдори сезиларли даражада пасайиб, кул ранг зонага яқинлашса,  ижобий ва салбий қийматлар орасида бўлса ёки ҳали ҳам антитаналарнинг бор, йўқлиги ноаниқ бўлса, сиз вакцина қабул қилишингиз мумкин, дейди мутахассис.

    Мавзуга доир:

    • Олимлар COVID-19 туфайли инсониятнинг 20,5 миллион йиллик умри бевақт тугаганини аниқлади
    • ЖССТ эксперти COVID-19’нинг учинчи тўлқини қандай шароитда юзага келишини маълум қилди
    • Олимлар коронавируснинг янги штаммлари туфайли COVID-19’га қарши вакциналар «эскириши» мумкинлигини маълум қилди
    • Коронавирусга қарши эмланишнинг жамоавий иммунитетдан устун жиҳатлари маълум қилинди

    22.02.2021, 20:34   Изоҳ (0)   12430
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлардан кейин Арманистон ўз армиясини ислоҳ қилишга киришди

    22.02.2021, 20:10

    АҚШда совуқдан вафот этган боланинг оиласи судга 100 млн долларлик даъво киритди

    22.02.2021, 19:09

    Японияда Pfizer вакцинасининг етишмаслиги туфайли кексаларни эмлаш кечиктирилади

    22.02.2021, 18:11

    АҚШда 2022 йилда ҳам ниқоб тақиш мажбурияти сақланиб қолиши мумкин

    22.02.2021, 13:47

    Ерга футбол майдони катталигидаги астероид яқин келади

    22.02.2021, 12:46

    Мутахассислар коронавируснинг ҳайвонлардан одамга юқиш эҳтимолини баҳолади

    22.02.2021, 12:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бакалавр имтиҳони баллари асосида техникум танлаш қачон якунланиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 21 август, 06:46

    Давлат олийгоҳларига ўқишини кўчириш бўйича тест натижалари эълон қилинди

    Ўзбекистон | 20 август, 23:35

    Ердаги аксарият турлар эволюциянинг “портлашлари” натижасида вужудга келган — тадқиқот

    Дунё | 20 август, 23:30

    Қирғизистон Ўзбекистонга қорамол экспортини беш бараварга камайтирди

    Иқтисодиёт | 20 август, 23:10

    Google Docs матнли ҳужжатларни сунъий интеллект подкастларига айлантиришни ўзлаштирди

    Дунё | 20 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.