• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШда совуқдан вафот этган боланинг оиласи судга 100 млн долларлик даъво киритди

    АҚШнинг Техас штатида, дастлабки маълумотларга кўра, совуқдан вафот этган боланинг оиласи судга ERCOT Техас энергетика компаниялари гуруҳи (Electric Reliability Council of Texas) ва Entergy Corporation компаниясига қарши 100 миллион долларлик даъво киритди. Бу ҳақда оиланинг адвокати Тони Бузбининг маълумотига асосланиб, «РБК» хабар берди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Хабарда айтилишича, 11 ёшли бола 16 февраль куни электр энергияси узилиши сабабли иссиқлик ва ёруғликсиз қолган трейлерда тунаганидан кейин вафот этган. У уч ёшли укаси билан исинишга уриниб, кўрпа-тўшакка ўраниб ётган. Марҳумнинг оиласи боланинг совқотишдан вафот этганига ишонмоқда.

    Боланинг онаси Жефферсон округ судига мурожаат қилди. Ҳужжатда энергетика компаниялари «даромадни инсон фаровонлигидан устун қўйиши» таъкидланади.

    «Об-ҳавонинг даҳшатли прогнози ва тизим тайёр эмаслигини билганига қарамай, ERCOT ва Entergy Corporation инқирозга қарши учун ҳеч қандай эҳтиёт чораларни кўрмади», — дейилади даъвода.

    21 февраль ҳолатига кўра, ноодатий совуқ об-ҳаво туфайли Техасда 30 дан ортиқ одам вафот этди. Улар орасида кўпчилик электр узилган пайтда исиниш учун машина ёки генераторлардан фойдалангани сабабли ис газидан заҳарланиб вафот этган, дейилади хабарда.

    Бузбининг айтишича, ҳозирда адвокат оғир об-ҳаво шароитида яқинларини йўқотган еттита оилага вакиллик қилмоқда ва энергетика компанияларига қарши ҳали янада кўпроқ даъволар берилади.

    «Кристиан (вафот этган 11 ёшли бола)нинг даъвоси биринчи бўлди ва бу фақат бошланиши, холос. Унинг даъвоси Техасни ўзгартиради. Болани худо ярлақасин», — дея сўзларини якунлади адвокат.

    АҚШ президенти Жо Байден кучли қор ёғиши ва аномал совуқ ҳаво туфайли Техасни табиий офат ҳудуди деб эълон қилган. Шу муносабат билан у штат аҳолисига ёрдам бериш учун федерал бюджетдан маблағ ажратишга буйруқ берган.

    The New York Times маълумотларига кўра, АҚШ жанубидаги аномал совуқ ҳаво ва кучли қор оқибатида камида 58 киши ҳалок бўлган, уларнинг кўпчилиги Техас штатида.

    Bloomberg АҚШда рекорд даражадаги совуқ шамол электростанциялари ва қуёш батареяларининг ишдан чиқишига олиб келгани, бу эса электр энергияси ва газ нархларининг кўтарилишига сабаб бўлгани ҳақида хабар берган. Техас электр тармоғи операторининг айтишича, электр қуввати танқислиги электр станцияларида табиий газ етишмаслиги ва музлаш туфайли шамол электр станцияларининг тўхтаб қолиши билан боғлиқ.

    Эслатиб ўтамиз, 15 февраль куни АҚШнинг 24 та шаҳрида ҳаво ҳарорати рекорд даражада пасайган. Техасда миллиондан ортиқ аҳоли совуқ ҳаво ва бўрон сабабли чироқсиз қолган.

    Мавзуга доир:

    • АҚШдаги сирпанчиқ трассада 130 га яқин машина тўқнашиб, 6 киши ҳалок бўлди (видео)
    • АҚШ жанубидаги қаҳратон совуқнинг оқибати суратларда
    • Техасда волонтёрлар аномал совуқдан азият чеккан 4 мингдан ортиқ денгиз тошбақасини сақлаб қолди

    22.02.2021, 19:09   Изоҳ (0)   21168
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Японияда Pfizer вакцинасининг етишмаслиги туфайли кексаларни эмлаш кечиктирилади

    22.02.2021, 18:11

    АҚШда 2022 йилда ҳам ниқоб тақиш мажбурияти сақланиб қолиши мумкин

    22.02.2021, 13:47

    Ерга футбол майдони катталигидаги астероид яқин келади

    22.02.2021, 12:46

    Мутахассислар коронавируснинг ҳайвонлардан одамга юқиш эҳтимолини баҳолади

    22.02.2021, 12:22

    Хитой ташқи ишлар вазири Дональд Трампни Пекин ва Вашингтон алоқаларининг ёмонлашувида айблади

    22.02.2021, 11:21

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров Россияга илк ташрифини 24—25 февраль кунлари амалга оширади

    22.02.2021, 11:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди



    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    UzAutoMotors шартномаларидаги бир томонлама шартлар бекор қилинди

    Ўзбекистон | 30 июл, 11:50

    Instagram: Келинига атаб қўшиқ куйлаган Гули Асалхўжаева, орзуси ушалган Дурдона Қурбонова, Рухшона асал ойида

    Маданият | 30 июл, 11:39

    “Ноттингем Форест” “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси учун 30 млн евро таклиф қилди

    Спорт | 30 июл, 11:31

    Араб давлатлари ҲАМАСни Ғазо ҳокимиятидан кетишга чақирди — ОАВ

    Дунё | 30 июл, 11:30

    Андижонда халқаро террористик ташкилотга пул юбориб турган эркак қамалди

    Ўзбекистон | 30 июл, 11:15

    Эрон Тожикистон ва Туркманистон билан темирйўл алоқасини йўлга қўяди

    Дунё | 30 июл, 11:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.