Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Реал» раҳбарияти жамоа футболчиларининг мунтазам жароҳат олаётганидан жиддий хавотирга тушмоқда.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

2020/21 йилги мавсум давомида «Реал»да умумий миқдорда 41 та жароҳат кузатилган, 20 нафар футболчи жабрланган. Бу Ла Лигадаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Жароҳатланганлар умумий миқдорда 823 куни ва 146 та ўйинни ўтказиб юборган.

«Реал»нинг чемпионлик пойгасидаги рақиблари «Атлетико»да жорий мавсум бор-йўғи 16 та жароҳат кузатилган, «Барселона»да эса — 25 та.

Бундай юқори кўрсаткич «Реал» раҳбариятини жамоа ичида суриштирув амалга оширишга мажбур қилган, дея хабар қилмоқда Marca.

Жорий мавсум «Реал»да кузатилаётган жароҳатларнинг 30 таси мушаклар шикастланиши билан боғлиқ. Бунда кўпинча жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий жавобгар бўлади. Қизиғи Григори Дюпон мадридликлар клубининг фитнес-мураббийи этиб тайинлангач, жамоанинг муаммолари ҳам бошланди. Франциялик мутахассис «Реал»да Зинедин Зидан билан уч йил бирга ишлаган Антонио Пинтусни алмаштирганди.

Бироқ Дюпон келганидан кейинги илк мавсумолди йиғинидаёқ муаммо юзага келди: жамоанинг олти футболчи мавсум стартини ўтказиб юборди. Мутахассис машғулотларда футболчиларга жуда оғир юкламалар бериши маълум.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар