• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «20 та янги иш ўрни яратиш учун 8 сотих ер ололмай сарсонман». Шаҳрисабзда ўз маблағи эвазига ишсизларга имконият яратмоқчи бўлган тадбиркор 3 ойдан буён сарсон бўлмоқда

    Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркор ўз маблағи ҳисобидан маиший хизмат уйи барпо этиб, 20 та янги иш ўрни яратишни ният қилган. Бироқ мазкур объектни қуриш учун 8 сотих ер ололмай, сарсон бўлмоқда.

    Умида Кураева.

    Умида Кураева.
    Фото: «Дарё»

    Бу ҳақда «Дарё»га шикоят қилган тадбиркор Умида Кураеванинг айтишича, тадбиркорда аввалроқ ер ҳам бўлган.

    «Бироқ, биз қурилишни бошламоқчи бўлган Шаҳрисабз шаҳридаги ‘Тепарлик’ маҳалласидаги 8 сотих ерга ижтимоий аҳволи оғир фуқаро иссиқхона қурмоқчи бўлиб, давлатдан кредит олган экан. Бу ишларни бошлаб қўйган шаҳарнинг собиқ ҳокими Тўлқин Каримов муаммони ечиш учун бизнинг ердан воз кечишимизни ва эвазига ўзимиз хоҳлаган жойдан 8 сотих ер ажратиб беришини айтди. Ҳокимнинг гапига ишониб, унинг айтганини қилдим. Ва бошқа манзилдан ер танладим», — дейди тадбиркор Умида Кураева.

    Тадбиркорнинг ижтимоий аҳволи оғир фуқарога берилган ва иссиқхона қурилган ери.

    Тадбиркорнинг ижтимоий аҳволи оғир фуқарога берилган ва иссиқхона қурилган ери.
    Фото: «Дарё»

    Умида Кураеванинг айтишича, шаҳарнинг собиқ ҳокими Тўлқин Каримов унга бошқа жойдан ер ваъда қилиб, ҳужжатли еридан воз кечдиргач у учун кўрсатилган ерни ҳужжатлаштиришни пайсалга сола бошлаган.

    Тадбиркорга ваъда қилинган, аммо ҳужжатлаштириш ишлари пайсалга солинган ер.

    Тадбиркорга ваъда қилинган, аммо ҳужжатлаштириш ишлари пайсалга солинган ер.
    Фото: «Дарё»

    «Ҳоким ваъда қилган ердан 8 сотих ер ажратиб олиб, барча ҳужжатлаштириш ишларини тугатдик. Фақат ҳоким имзоси қолди. Ҳоким ‘бугун имзо чекаман, эрта имзо чекаман’, деб бошқа ишга ўтиб кетди. Оқибатда биз ерсиз, иш бошлолмай қолдик. Шаҳарда янги ҳоким иш бошлагач ҳоким Акром Сулаймонов қабулида бўлиб, 20 та янги иш ўрни яратмоқчилигимни, собиқ ҳоким гапига ишониб, аввалги еримдан ажралиб қолганимни, янги ерни ҳужжатлаштириш ишлари эса якунланмагани сабаб қурилиш бошлолмаётганимни билдирдим ва ёрдам сўрадим», — дейди тадбиркор.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири тадбиркор муаммоси билан 2020 йил декабрь ойи бошида ҳоким қабулида бўлганида Акром Сулаймонов лавозимга янги тайинланганини, ҳали масаладан бехабарлигини айтиб, муаммони ўрганиш учун вақт сўраганди. Ва муаммодан бехабарлиги сабаб ОАВга интервью беришдан бош тортганди.

    Фото: «Дарё»

    «Иш бошлаганимга эндигина бир ҳафта бўлди. Муаммо билан танишиб чиқиб, тадбиркор муаммосини ечамиз», — деганди ҳоким мухбир билан суҳбатда.

    Мурожаатчи тадбиркорнинг айтишича, янги ҳоким ваъдаси ҳам ўша пайт айтилган ва ўша жойда қолиб кетган.

    «Ҳоким муаммони ўрганишини ва ижобий ҳал этишини ваъда берган бўлса-да, ўрганмади. Ҳатто бирор марта ёнига чақириб, муаммонгиз нима бўлди? Янги иш ўрни яратмоқчи экансиз, қандай ёрдамимиз керак, деб сўрамади ҳам», — дейди тадбиркор Умида Кураева.

    Фото: «Дарё»

    Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги юристи Мақсуд Исматовнинг маълум қилишича, тадбиркор Умида Кураеванинг қариндоши Ахтам Тўраевга 2018 йил 25 июнь куни аҳолига савдо ва хизмат кўрсатиш биносини қуриш учун 910 квадратметр ер майдони ажратиб берилган.

    Мақсуд Исматов.

    Мақсуд Исматов.
    Фото: «Дарё»

    «Айнан шу ерни собиқ ҳоким Тўлқин Каримов ижтимоий оғир аҳволдаги фуқарога берган ва унинг иссиқхона қуриши учун рухсат қилган. Ваҳоланки, бу иш ноқонуний. Аммо ўша фуқаро аҳоволини ҳам тушунишга ҳаракат қиляпмиз. Биз ундан ерни тортиб олсак, давлатдан олган кредити ва қурган иссиқхонасини бузишга тўғри келади. Бу эса фуқарога зарар», — дейди тадбиркор Умида Кураева.

    Тадбиркорга ваъда қилинган, аммо ҳужжатлаштириш ишлари пайсалга солинган ер.

    Тадбиркорга ваъда қилинган, аммо ҳужжатлаштириш ишлари пайсалга солинган ер.
    Фото: «Дарё»

    Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги қурилиш бўлими масъулларининг айтишича, тадбиркор Ахтам Тўраевга, яъни унинг вакили Умида Кураевага берилган ер аслида тадбиркорнинг эски дўкони қурилган ер давлат манфаатлари учун олиб қўйилгани сабаб берилган.

    Фото: «Дарё»

    «Энг қизиғи, ўзимизнинг дўконимиз учун берилган ердан ҳоким ваъдасига ишониб, кечдик. Ижтимоий оғир аҳволдаги фуқаро учун бердик. Эндиликда эса маиший савдо уйи қуриш учун ер ололмай, сарсонмиз. Собиқ ҳоким ҳам, янги ҳоким Акром Сулаймонов ҳам янги иш ўрни яратмоқчи бўлган тадбиркорни қўллаб-қувватлаш ўрнига, бизни сарсон-саргардон қилмоқда. Ваҳоланки, давлат раҳбарининг бугунги кун ҳокимларига қўйган асосий талаби — тадбиркорни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркор орқали янги иш ўринлари яратиб, халқ фаровонлигини таъминлашдан иборат. Хўш, Шаҳрисабзда Президентнинг бу талаби бажарилмайдими?», — дейди тадбиркор Умида Кураева.

    Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги мазкур муаммога эътибор қаратади деган умиддамиз. «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    20.02.2021, 16:39   Изоҳ (0)   18074
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекнефтгаз»: Муборакдаги «Алан» ва «Зеварда» сиқув компрессор станцияларининг қурилиш ҳолати ўрганилди

    20.02.2021, 16:30

    Ўзбекистонда январь ойида қанча транспорт воситаси ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

    20.02.2021, 16:17

    Намангандаги Султон Увайс Қараний зиёратгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди

    20.02.2021, 15:35

    Президент мактаблари битирувчилари хориж ОТМларидан жами 3,3 млн долларлик грант таклифларини олган

    20.02.2021, 15:21

    Ўзбекистондаги айрим ОТМларда Сунъий интеллект йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади

    20.02.2021, 14:34

    Ўзбекистонда пневмонияни аниқлаш ва кўкрак бези саратонига ташхис қўйишда сунъий интеллект технологиялари қўлланилади

    20.02.2021, 13:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда 35 йилга қамалиши керак бўлган шифокор оқланди

    Дунё | 15 июл, 11:38

    Голливуд юлдузи Жорж Клунининг Франциядаги уйида ёнғин чиқди

    Кино | 15 июл, 11:30

    2025 йилда 100 мингдан ортиқ Россия фуқаролари Украина билан урушда ҳалок бўлган — НАТО

    Дунё | 15 июл, 11:25

    “Ўрикзор” савдо комплекси бузилмайди

    Ўзбекистон | 15 июл, 11:22

    Роналдунинг ўғли отаси ва Ямални солиштирди

    Спорт | 15 июл, 11:10

    Исроил вазирлари ва ҳарбийлари фаластинликлар учун қуриладиган лагер борасида баҳслашиб қолди  

    Дунё | 15 июл, 10:59

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Диёра Келдиёрова, сув тубига шўнғиган Юлдуз Усмонова, Мурод Йўлдошев билан муносабатига ойдинлик киритган Манзура

    Маданият | 15 июл, 10:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.