Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев «Даштбоғ» кичик саноат зонасидаги корхоналарни кўрганидан кейин маҳалладаги шароитларни кўздан кечирди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Исмоил Киргизов ва Малика Парпиева хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди. Гурунгга қўни-қўшнилар ҳам келди.

«Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам, сизларнинг кўзларингизга қарасам, ниятларингизни билсам дейман», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Нуронийлар маҳалла тизимига эътибор натижасини ўз ҳаётлари мисолида сўзлаб берди. Ижтимоий муаммолар ҳал бўлиб, турмуш шароитлари яхшиланаётганини айтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

«Нима учун ҳамма кучни маҳаллага ташлаяпмиз. Марказдаги битта кўчани ёритиб қўйганимиз билан одамлар рози бўлмайди-ку. Маҳаллалардаги одамларимиз, аёлларимиз, жонажон ёшларимизни ким эшитади?!

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Наманган вилоятида ҳам 141 та маҳаллада муаммолар бор — қаерда йўл йўқ, қаерда сув йўқ, қаерда ишсизлик кўп. Ушбу камчиликларни билиб, ҳис қилиб, катта маблағ билан келганмиз. Энди уни ким назорат қилади, ким халқни ўйлайди? Маҳалла, жамоатчилик. Энди маҳалла раиси янгиликка интилган, одамларнинг оғирини енгил қиладиган бўлиши керак», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Даштбоғ» маҳалласи идораси, Давлат хизматлари маркази филиали кўздан кечирилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди