Рейтинги кескин пасайиб кетгани сабаб «Элчининг қизи» сериалининг суратга олиш ишлари тўхтатилиши мумкин. Бу ҳақда «Кинотека» хабар беради.
Аввалроқ Неслиҳан Атагул саломатлигидаги муаммо сабаб лойиҳадаги иштирокига нуқта қўйгани, унинг ортидан Ураз Кайгилароғлу ҳам сериални тарк этгани ҳақида хабар берилганди. Кўп ўтмай Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон томонидан берилган мукофотни суратга олиш жамоаси номидан қабул қилиб олган Ҳивда Зизан Алпнинг ҳам номаълум сабабларга кўра кетиши маълум қилинган.
Мазкур актёрларнинг кетиши сериал аудиториясининг сезиларли даражада камайишига олиб келган. Туба Буюкустуннинг суратга олиш жамоасига келиб қўшилиши ҳам рейтинг кўтарилишига кутилгандек ҳисса қўша олмади.
https://www.instagram.com/p/CLQqwe2lalF/
«Элчининг қизи» эфирга узатилаётган Star TV канали сериалнинг давом этиш ёки этмаслиги ҳақида 22 февралда эфирга узатиладиган 41-қисмдан кейинги натижага қараб қарор қабул қилади.
Мавзуга доир:
- Туба Буюкустун «Элчининг қизи» сериалидаги иштироки учун қанча гонорар олиши маълум бўлди
- Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон «Элчининг қизи» сериалини махсус мукофот билан тақдирлади (видео)
- Ўзжан Денизнинг суди бўлди, «Элчининг қизи»га янги актёр қўшилди, турмушга чиқмай фарзанд кўришни истаган актриса. Турк киноси янгиликлари (фото)
Изоҳ (0)