Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида фуқарога ўзини туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи деб таништирган шахс ундан 4 миллион сўм пулни товламачилик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 15 февраль куни С. исмли фуқаро Самарқанд вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармасига қарашли бир гектар ерида экилган 158 туп тол дарахтини каллаклаш учун рухсатнома сўраганини, эвазига эса пул талаб қилинганини билдирган. Унинг айтишича, ўзини Пастдарғом тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи деб таништирган шахс ундан 4 миллион сўм пул талаб қилган.

Мазкур аризага асосан, 2021 йилнинг 15 февраль куни вилоят ИИБ жиноят қидирув бўлими Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, ўзини туман Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи деб таништирган экология ходими А. Х. ариза муаллифидан 4 миллион сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...