Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) Ўзбекистонда 2021 йил январь ҳолатига кўра кўчмас мулк ва автомобиллар бозоридаги талабнинг ўзгаришига оид таҳлилини эълон қилди.

Фото: «Дарё»

ИТИМ бош илмий ходими Ҳалилуллоҳ Ҳамидовнинг мақоласида таъкидланишича, кўчмас мулк ва автомобиль бозоридаги талабнинг ўзгариши инқироздан кейин иқтисодиётнинг қайта тикланишидаги асосий индикаторлардан бири ҳисобланади, чунки узоқ муддатли фойдаланиладиган товарларга бўлган талаб аҳолининг истеъмол кайфиятини яхшироқ ифода этади.

Марказ юқорида кўрсатилган бозорлар борасида мунтазам таҳлиллар ўтказиб келади, шу йилнинг январь ойидаги талабнинг ошиши Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг босқичма-босқич қайта тикланаётганидан далолат беради.

Кўчмас мулк бозори

Аввалроқ маълум қилинганидек, коронавирус сабаб карантин чоралари жорий этилгунига қадар мамлакатда кўчмас мулк бозоридаги талаб ҳар ойда ўртача 6-7 фоизга ўсган. Тошкент ва Тошкент вилоятидаги кўчмас мулк савдолари умумий бозорнинг 40-45 фоизини ташкил этган.

Кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича имзоланган шартномалар сонининг ўзгариши

Кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича имзоланган шартномалар сонининг ўзгариши
Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

2021 йилнинг январида мамлакатда кўчмас мулк бўйича имзоланган шартномалар 2020 йилнинг январига нисбатан 17,9 фоизга ўсган. Кўчмас мулк бозорининг 30 фоиздан ортиғи тўғри келадиган Тошкентда ушбу кўрсаткич 26,9 фоизни ташкил этган.

Вилоятлар ҳисобида энг юқори ўсиш кўрсаткичи Бухоро, Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятларида кузатилган. Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кўчмас мулк бўйича расмийлаштирилган шартномалар 2020 йилнинг январига нисбатан камайган.

Марказ ҳар ой истеъмол кайфиятининг тасвирини шакллантирувчи сўровномаларни ўтказиб келади (Истеъмол кайфияти индекси). Январь ойи бўйича сўров натижаларининг таҳлили ва кўчмас мулк бозоридаги талабнинг ўзгариши аҳолининг узоқ муддатли товарларни сотиб олишга бўлган оптимистик кутилмалари улушининг 1 фоизга ўсиши кўчмас мулк билан операциялар сонининг 1,5 фоизга ортишига олиб келади.

Кўчмас мулк савдоси ва истеъмолчилар кайфияти ўртасидаги ўзаро боғлиқлик

Кўчмас мулк савдоси ва истеъмолчилар кайфияти ўртасидаги ўзаро боғлиқлик
Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Автомобиль бозори

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, республикадаги бирламчи ва иккиламчи бозорлардаги автомобиллар савдоси ойлик ўсиши ўртача 2-3 фоизни ташкил этади. 2020 йилнинг март ўрталарида қаттиқ карантин чоралари жорий этилгани сабаб рўйхатдан ўтказилган ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сони март ойида 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 17,3 фоизга тушиб кетган (ўтган ойга нисбатан 34,6 фоизга), апрелда эса 73,8 фоиз (63,1 фоизга).

Май ойидан бошлаб автомобиль бозоридаги вазият яна қайта тиклана бошлаган. Хусусан, июнда автомобиллар савдоси 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 14,8 фоизга ўсган (ўтган ойга нисбатан 15,7 фоиз). Августда ушбу кўрсаткич 3,8 фоизни ташкил этган (ўтган ойга нисбатан 54,3 фоиз).

Шунингдек, сентябрь—октябрь ойларида ҳам автомобиль бозоридаги талаб ўсишни давом этган. Таққослаш учун 2019 йилнинг мос даврига кўра, сентябрда савдолар 29,5 фоизга, октябрда — 19,2 фоизга, ноябрда — 9 фоизга, декабрда — 10 фоизга ошган.

Рўйхатга олинган ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сонининг ўзгариши

Рўйхатга олинган ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сонининг ўзгариши
Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

2021 йилнинг январида аҳолининг автомобиль бозоридаги талаби ўтган йилнинг январига нисбатан 5,3 фоизга ошган. ИТИМ экспертларининг таъкидлашича, автомобиль бозоридаги савдолар динамикаси даврий характерга эга, бу эса кўплаб омилларга боғлиқ (масалан, автомобиль таклифининг, пул ўтказмаларининг камайиши). Одатда ҳар йили январь ойида автомобиллар олди-сотдиси олдинги йилнинг декабрига нисбатан 16-19 фоизга қисқаради. Маълум бўлишича, январь ойида автомобиллар савдосидаги ўсиш 5-6 фоизни ташкил этган, бу қолган ойларга нисбатан кам демак.

Вилоятлар кесимида энг юқори ўсиш кўрсаткичлари Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида кузатилган.

Таҳлил натижаларининг кўрсатишича, вилоятлар аҳолисининг 1 фоизга ортиши автомобиллар савдосининг 1,1 фоизга ўсишига олиб келади.

Автомобильлар савдоси ва аҳоли ўсиши орасидаги ўзаро боғлиқлик

Автомобильлар савдоси ва аҳоли ўсиши орасидаги ўзаро боғлиқлик
Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Аввалроқ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази иккиламчи автомобиль бозори ва автомобиллар нархларининг шаклланишига таъсир этувчи омилларни ўрганиб чиққан эди. Унга кўра, Ўзбекистонда 3 миллиондан ортиқ енгил автомобиль мавжуд. Иккиламчи бозорда ҳар йили 400-500 мингта олди-сотди амалга оширилади. Бир йилда бозор ҳажми тахминан 2 миллиард долларни ташкил этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Сергелидаги маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилди
Маҳаллий
Журналист ва блогер Абдуқодир Мўминов товламачилик ва фирибгарликда айбланмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия салоҳиятига таянилади