Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг юқумлироқ тури яна саккизта мамлакатда аниқланди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ўзининг ҳафталик ахборотномасида маълум қилди, деб ёзмоқда «РБК».

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«9 февралда ўтказилган сўнгги янгиланишдан бери коронавируснинг ‘британча’ штамми яна саккизта мамлакатда қайд этилди. Жами 94 та мамлакат касаллик ўз ҳудудларига олиб кирилгани ҳақида маълум қилган», — дейилади унда.

Бундан ташқари, 47 мамлакатда «британча» штаммнинг маҳаллий ёйилиши ҳақида хабар берилган. ЖССТ маълумотларига кўра, ушбу мамлакатлардан қариялар орасида касалланиш ва ўлим даражаси ошгани ҳақида хабарлар келмоқда.

«Британча» штаммдан ташқари, Жанубий Африкада, Бразилияда ва Японияда пайдо бўлган штаммларнинг тарқалиш географияси ҳам кенгайган. Сўнгги бир ҳафта ичида «африкача» штамм яна иккита мамлакатда, «японча» штамм эса олтита давлатда аниқланган. Умумий ҳисобда коронавируснинг «африкача» штамми 46 та давлатда, «японча» ва «бразилияча» штаммлари эса 21 та давлатда қайд этилган.

Аввалроқ Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми пайдо бўлгани ва у яна ўнта мамлакатда тарқалишга улгургани ҳақида хабар берилганди. Унга B.1.525 деб ном берилган.

Олимлар коронавируснинг Буюк Британияда аниқланган штамми инфекциянинг асл шаклига қараганда хавфлироқ эканлигини маълум қилган. Янги штаммнинг ўлимга олиб келиш даражаси 30-70 фоиздан кўп, одамдан одамга юқиш даражаси эса 35-45 фоизга юқорироқ, дейилган.

Маълумот учун ҳозирда дунё олимларини хавотирга солаётган тўртта коронавирус тури мавжуд: иккитаси «британча», бири Жанубий Африкада ва биттаси Бразилияда пайдо бўлган штаммлар.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?