• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон савдо ташкилотига тарихда илк бор аёл киши раҳбар бўлди

    Сўнгги йилларда оғир ҳолатда қолиб кетган ва кенг миқёсдаги ислоҳотларга муҳтож бўлган Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) янги бош директорни танлади. Нигерия вакили Нгози Оконжо-Ивеала ташкилотнинг янги раҳбарига айланди. У ушбу лавозимда иш бошлайдиган энг биринчи аёл раҳбар бўлади, деб ёзмоқда «Интерфакс».

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    ЖСТ бош кенгаши 15 февраль куни навбатдан ташқари йиғилишида Оконжо-Ивеала номзодини бош директорликка маъқуллаган. Аёл 2021 йил 1 мартдан ўз лавозимида иш бошлайди ва 2025 йил 31 августга қадар бош директор сифатида ишлаши мумкин.

    ЖСТнинг аввалги раҳбари Роберту Азеведу 2020 йил 31 августида лавозимини тарк этган ва шахсий сабаблар туфайли учинчи муддатга қолмасликка қарор қилганди. У ЖСТда 2013 йил сентябрдан раҳбарлик қилган ва унинг иккинчи тўрт йиллик муддати 2017 йил сентябрда бошланганди.

    Аввал ЖСТ бош директори лавозимига саккизта давлат – Буюк Британия, Миср, Корея, Мексика, Молдова, Нигерия ва Саудия Арабистонидан номзодлар таклиф қилинган, кейинчалик бешта номзод қолган ва якуний босқичга икки киши «етиб келган»ди.

    2020 йил октябрь ойи охирида Оконжо-Ивеала ЖСТ қошидаги ҳамраисларнинг овоз бериш жараёнида Корея вакили Ю Мён Хини (АҚШ Ивеаланинг номзодига вето қўйганди) ортда қолдирган. Тайинловда ўзаро келишув талаб этилгани сабабли мамлакатлар ўртасидаги маслаҳатлашувлар узоқ давом этган ва АҚШда янги президент сайланганидан кейин бу борада бир тўхтамга келинган.

    5 февралда Жанубий Корея вакили ЖСТ бош директорлиги учун курашдан чиқди ва ўз номзодини олди, АҚШнинг савдо вакиллиги эса Нгози Оконжо-Ивеалани қўллаб-қувватлашини билдирди.

    Оконжо-Ивеала 1954 йилда туғилган, фаолияти давомида молия вазири, шунингдек, Нигерия ташқи ишлар вазири лавозимларида ишлаган. 25 йиллик фаолиятида Жаҳон банкида турли раҳбарлик лавозимларида, хусусан, бошқарув директори сифатида иш олиб борган (банкда лавозим даражаси бўйича иккинчи раҳбар). Шунингдек, у икки марта Жаҳон банки президентлиги учун ўз номзодини қўйган.

    Мавзуга доир: 2021 йилда жаҳон иқтисодиётини нималар кутмоқда?

    ЖСТдаги инқироз«Янги бош директор кенг кўламли ислоҳотларга муҳтож ташкилотни қабул қилиб олмоқда. Қабул қилинганига 70 йилдан ошган халқаро савдонинг айрим қоидалари рақобатбардош тараққиётни таъминлай олмаяпти. Шу сабабли ҳам бозорларда барқарорлик етишмайди, ортиқча ишлаб чиқариш ҳолатлари, протексионизм кузатилмоқда», – деган россиялик иқтисодчи олим Максим Медведков.

    «Баҳсларни ҳал этиш тизими ҳар доим ҳам самара бера олмаяпти, бу йўналиш ҳам таъмирга муҳтож ҳолатда. Бундан ташқари АҚШнинг аппеляцион орган ишини блоклаши ташкилотнинг фақат бир бўғинда ишлашига хизмат қилмоқда», – дейди ЖСТ бўйича эксперт.

    Мавзуга доир: 1 январь – Жаҳон савдо ташкилоти тузилган кун. Бу ташкилот Ўзбекистонга нима бериши мумкин?

    16.02.2021, 12:22   Изоҳ (0)   18519
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Грецияда 85 ёшли эркак COVID-19’га қарши эмланганидан кейин 8 дақиқа ўтиб вафот этди

    16.02.2021, 12:10

    Кремль Илон Маскнинг Путин билан Clubhouse орқали мулоқот қилиш таклифи ҳақида: «Нима назарда тутилаётганини тушуниб олишимиз керак»

    16.02.2021, 11:55

    Британияда коронавируснинг янги штамми аниқланди, у яна 10 та мамлакатга тарқалишга улгурган

    16.02.2021, 10:20

    Антарктидада қор яшил ва пушти тусга кирди (фото)

    16.02.2021, 09:27

    Шотландия Буюк Британиядан ажралиб чиқиш бўйича охирги 7 йил ичидаги иккинчи референдумга тайёргарлик кўрмоқда. Мустақиллик тарафдорлари энди ғолиб чиқиши мумкин

    16.02.2021, 09:14

    Конгода Эболага қарши эмлаш бошланади

    16.02.2021, 09:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00

    Японияда канализация қувурларини кўздан кечириш чоғида тўрт эркак ҳалок бўлди

    Дунё | 4 август, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.