• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Аҳолининг қарз юки даражаси иқтисодий кўрсаткичларга зид — Марказий банк

    Аҳолининг кредитларга бўлган талабининг ўсиши, умумий кредит портфелида жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар улушининг ошишида намоён бўлмоқда ва уларнинг қарз юки бўйича чуқур таҳлил қилиш заруриятини келтириб чиқаради. Бу ҳақда Марказий банкнинг IV чорак бўйича пул-кредит сиёсатига оид шарҳида келтирилган.

    Фото: «Дарё»

    Марказий банк ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги 4 йилда аҳолининг қарз юки кўрсаткичлари сезиларли даражада ошган.

    Жисмоний шахснинг қарзга хизмат кўрсатиш коэффициенти

    Жисмоний шахснинг қарзга хизмат кўрсатиш коэффициенти
    Фото: Марказий банк

    Жисмоний шахсларнинг қарзга хизмат кўрсатиш коэффициенти (ҚХКК) 2020 йил январь—сентябрь ойларида 34 фоизни ташкил этган ва 2017 йилга нисбатан 8 фоиз бандга юқори бўлган (2019 йилга нисбатан 1 фоиз бандлик ўсиш).

    Бундан ташқари, жисмоний шахсларга ажратилган кредитларнинг юқори ўсиш суръатлари ва уларнинг депозитларга нисбатан икки баробарга кўплиги аҳолининг кредит олиш кайфиятининг жамғариш кайфиятига нисбатан юқорилигидан далолат беради.

    Жисмоний шахслар қарз юкининг ортиши

    Жисмоний шахслар қарз юкининг ортиши
    Фото: Марказий банк

    Шу билан бирга, 2017 йилдан 2020 йил III чорагига қадар уй хўжаликлари даромадларининг ўсиши 1,2 баробарни ташкил этган бир пайтда уларнинг банк кредитлари бўйича мажбуриятлари 3,8 баробарга ёки 37,8 триллион сўмга ошган. Кузатилган давр мобайнида кредит қарзларининг ўсиши асосан қарз олувчилар сонининг 2,4 баробарга кўпайиши ҳисобига таъминланган ва бу умумий иқтисодий фаол аҳолининг 21 фоизини ташкил этган.

    Марказий банкнинг таъкидлашича, аҳолининг кредит қарздорлиги даражаси ғарб мамлакатлари билан таққослаганда нисбатан катта эмас, бироқ иқтисодий кўрсаткичларга зид: реал даромадларнинг ўсишини секинлашуви, муддати ўтган кредитларнинг ортиши, иқтисодий кўрсаткич жадаллигининг секинлашуви ва ҳоказо.

    Даромадлар ва кредитларнинг кумулятив ўсиши

    Даромадлар ва кредитларнинг кумулятив ўсиши
    Фото: Марказий банк

    «Аҳоли кредит олаётганда кредит тўловларининг умумий миқдори тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлмаслиги ва кредит бўйича ўртача ойлик тўловларининг нисбатан камроқ бўлиб туюлишига қарамасдан, бутун тўлов муддати давомида кредит бўйича тўловларнинг умумий миқдори сезиларли даражада юқори бўлиши мумкин. Умуман олганда, кредит олиш учун мурожаат қилаётганда келгусидаги пул оқимлари, карантин чораларининг киритилиши даврида кузатилганидек даромадларнинг пасайиши ёки тўлиқ йўқолиши хатарлари ва бошқаларни ҳам ҳисобга олиш лозим», — дейилади ҳисоботда.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Марказий банкнинг қайд этишича, кредитлар ва шахсий даромадларнинг жорий ўсиш суръати сақланиб қолса, қуйидаги хатарлар пайдо бўлиши мумкин:

    • даромадларнинг умумий ҳажмида кредит тўловлари улушининг ошиши натижасида қарздорларнинг молиявий аҳволининг ёмонлашуви;
    • келгуси даромадлар ҳажмининг яхши баҳоланмаганлиги сабабли молиявий қийинчиликларни тўпланиши;
    • қарз юкининг ошиши ва аҳолининг тўлов қобилиятининг пасайиши сабабли банк тизими кредит портфелидаги муаммоли кредитларнинг кўпайиши;
    • истеъмол товарлари ва хизматларига бўлган талабнинг вақтинчалик тикланишидан сўнг узоқ муддат фойдаланиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилишининг пасайиш эҳтимоли ва бошқалар.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда инфляция даражаси 2021 йилда 9—10 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

    16.02.2021, 17:45   Изоҳ (0)   18811
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда бир қатор кўп қаватли турар жой бинолари ноқонуний қурилаётгани аниқланса-да, қурилиш ишлари тўхтатилмагани маълум қилинди

    16.02.2021, 17:21

    Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна қисқара бошлади, аммо унда олтин улуши ошди

    16.02.2021, 17:09

    Жиззахда сайёр касса ходими ўзганинг пенсия ва нон пулини ўзлаштиргани аниқланди

    16.02.2021, 16:23

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Термизда олти нафар эгизак туғилгани тўғрисидаги хабарни рад этди

    16.02.2021, 16:12

    Турк разведкаси Ўзбекистонда FETO’нинг икки аъзосини қўлга олди

    16.02.2021, 15:46

    Абдулазиз Комилов Марказий Осиё мамлакатларига амалий ташриф билан боради

    16.02.2021, 15:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Систит — бу уят эмас!


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезияда 3 нафар британиялик ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 3 июн, 16:52

    Тошкентда чўкаётган қизни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро “Жасорат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:47

    Марк Цукерберг рафиқаси учун ноёб автомобиль буюртма қилди

    Лайфстайл | 3 июн, 16:43

    Нега музлаткичга магнитлар ёпиштириш мумкин эмас?

    Лайфстайл | 3 июн, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:24

    БМТ: Суданни тарк этганлар сони 4 млндан ошди

    Дунё | 3 июн, 16:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.