Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида бўлиб ўтган сессияда Шавкат Дарвешев туман ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бунга қадар Шавкат Дарвешев вилоят Молия бош бошқармаси раҳбари бўлиб ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Дўстлик тумани собиқ ҳокими Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланганди. Унга қадар эса 2016 йилнинг декабридан 2017 йилнинг октябригача Жиззах вилояти ҳокими бўлган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)