Оҳангаронда диний маъруза эшитган маҳбус калтаклангани тўғрисида хабар берилганди. Кейинроқ ИИВ ушбу хабарларни рад этиб, маҳбус манзил-колония бошлиғининг қарори асосида интизомий жазога тортилганини билдирганди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили матбуот хизматига таяниб ЎзАнинг маълум қилишича, вазиятни ўрганиш борасида маҳкум билан якка тартибда суҳбат олиб борилган.
Маълум қилинишича, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича сектор ходимлари Тошкент вилоятидаги мазкур манзил-колонияга бориб, маҳкум Ф.М. билан якка тартибда суҳбат олиб борган.
Суҳбат якунлари бўйича маълумотнома тайёрланиб, тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилган ва улар томонидан экспертларни жалб этган ҳолда суд-тиббий экспертизаси ўтказилиши белгиланган.
«Мазкур ҳолат Омбудсман назоратига олинган бўлиб, вазиятга ойдинлик киритилгач, натижаси бўйича ОАВга батафсил маълумот тақдим этилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)