Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Россияга ташриф учун тайёргарлик доирасида ўз-ўзини яккалаш режимига ўтди, деб хабар беради «РИА Новости» давлат раҳбари матбуот хизматига таяниб.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Садир Нургожоевич Россияга ташрифга тайёрланмоқда, у тез орада амалга ошади. Айни пайтда коронавирус пандемияси фонида эпидемиологик хавфсизликка риоя қилиш мақсадида ўзини ўзи яккалаш режимига ўтди», — деди матбуот хизмати вакили.

Президент аппаратида аниқлик киритишларича, ташрифнинг аниқ санаси ҳозирча номаълум. Нашр манбаси аввалроқ ташриф 24—25 февраль кунлари бўлиб ўтишини маълум қилганди.

Қирғизистоннинг янги президенти Садир Жапаров Россияни кўп маротаба мамлакатнинг асосий стратегик шериги деб атаган. 10 январдаги сайловларда ғолиб чиққанидан кейин кўп ўтмай, у илк чет эл сафарини Россияга амалга оширишини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, Садир Жапаров Қирғизистон президенти сайловида салкам 80 фоиз овоз олиб ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Қирғизистондаги президент сайлови муддатидан аввал ўтказилди — бу сайловнинг ўтказилиши 2020 йил октябрида парламент сайловларидаги эҳтимолий қоидабузарликлар сабаб бошланган тартибсизликлар туфайли аввалги давлат раҳбари Сўронбой Жээнбеков истеъфо бергач эълон қилинган эди.

Садир Жапаров октябрдаги тўполонларга қадар тартибсизликлар келтириб чиқаришда айбланиб, 10 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган эди. Намойишчилар босими остида у қамоқдан озод қилинди, эртасига эса парламент томонидан бош вазир этиб тайинланди. Жээнбековнинг истеъфосидан кейин эса у президент вазифасини бажарувчига айланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркияда зилзила қурбонлари сони 3 мингга яқинлашди, янги силкинишлар қайд этилди
Шоу-бизнес
Голливуднинг ҳар қандай ролни маромига етказиб ижо этадиган актёр ва актрисалари (фото) 
Маҳаллий
Намангандаги уйда газ портлаб, 4 киши тан жароҳати олди