• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда Навальний тарафдорлари фонарлар билан кўчага чиқиб флешмоб уюштирди

    Москвада, шунингдек, яна бошқа шаҳарларда ҳам мухолифатчи Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаб флешмоблар ўтказилди: одамлар кечқурун кўп қаватли уйлар ҳовлисига чиқиб, ўз мобил телефонларидаги фонарларни ёқди, деб хабар беради «РБК». Акциялар «Севги қўрқувдан кучли» деган умумий ном остида бўлиб ўтди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Акцияларда Москва, Санкт-Петербург, Краснодар, Новосибирск, Омск, Екатеринбург ва бошқа шаҳарлардаги аҳолининг бир қисми қатнашди.

    15 февраль ярим тунга келиб, Twitter’да #севгиқўрқувданкучли хештеги остида 28,5 мингта, Instagram’да эса 10,2 мингта пост йиғилди.

    Шу куни Москва марказида бирдамлик занжирига ҳам тизилишди. Унинг иштирокчилари шу тариқа аввалги намойишларда қатнашиб, Сахарово қишлоғидаги изоляторга тушган кишиларни, шунингдек, Навальнийнинг рафиқаси Юлияни қўллаб-қувватлашини билдирди. Шундай акция Петербургда ҳам бўлиб ўтди.

    Эслатиб ўтамиз, россиялик мухолифатчи Алексей Навальний штаблари раҳбари Леонид Волков сиёсатчининг сафдошлари 14 февраль куни норозилик акциясини ўтказишни режалаштираётганини маълум қилган, «Россиянинг катта шаҳарлари»да яшовчиларга кечқурун ҳовлига чиқиб, телефонларидаги чироқларни ёқиш ва шу ҳолатда бир неча дақиқа туриш таклиф этилган эди. Сўнг акцияда суратга тушиб, уни ижтимоий тармоққа жойлаш лозим. «Ҳеч қанақа ОМОН, ҳеч қанақа қўрқув бўлмайди. Балки, сизга бу 15 дақиқа ҳеч нарсани ўзгартирмайдигандек кўриниши мумкин. Аслида эса у ҳамма нарсани ўзгартиради», — деб ёзганди Волков.

    14 февралдаги акциялардан икки кун аввал Москва полицияси фуқароларга рухсат берилмаган норозилик намойишларига чиқмасликни тавсия қилган ва бундай тадбирларда қатнашганлик учун маъмурий жавобгарлик, баъзи ҳолларда эса жиноий жавобгарлик кўзда тутилганини эслатди.

    Берлиндан Москвага қайтганидан сўнг дарҳол ҳибсга олинган Алексей Навальнийни қўллаб-қувватловчи акциялар 23 ва 31 январь кунлари Россиянинг кўплаб шаҳарларида бўлиб ўтди. Норозилик акцияларида рекорд даражада кўп одам қўлга олинди, ўнлаб жиноят ишлари қўзғатилди.

    2 февраль куни суд «Ив Роше» иши бўйича Навальнийга чиқарилган шартли муддатни ҳақиқийсига ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилганидан кейин сиёсатчининг тарафдорлари Москва марказида акция уюштирди, унинг иштирокчилари ҳам полиция томонидан қўлга олинди. 5 февраль куни Леонид Волков яқин вақтлар ичида Навальнийни қўллаб-қувватлаб намойишлар ўтказилмаслигини эълон қилди. 8 февраль куни эълон қилинган мурожаатда ҳам Волков яқин орада норозилик акциялари режалаштирилмаётганини айтган эди.

    Мавзуга доир:

    • Йил бошидан буён Навальний жамоасига 300 минг доллар биткоин хайрия қилинди – Reuters
    • ОАВ: Навальнийни заҳарлаган ФХХ ходимлари Владимир Кара-Мурзанинг икки марта заҳарланишига ҳам алоқадор
    • Навальнийнинг сафдошлари 14 февраль куни норозилик акцияси ўтказилишини эълон қилди. Иштирокчиларга кўчага фонар билан чиқиш таклиф қилинмоқда

    15.02.2021, 09:44   Изоҳ (0)   20369
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда Наврўз байрамини 10 кун нишонлаш таклиф этилмоқда

    15.02.2021, 07:41

    Япониядаги ер силкиниши оқибатлари — суратларда

    14.02.2021, 22:14

    Олимлар коронавируснинг янги штаммлари туфайли COVID-19’га қарши вакциналар «эскириши» мумкинлигини маълум қилди

    14.02.2021, 21:34

    Японияда яна бир ер силкиниши қайд этилди. Зилзиладан жабрланганлар сони 150 кишига етди

    14.02.2021, 20:12

    Мьянмада ҳарбий ҳукумат ўзига янги ваколатлар тақдим этди. Мамлакатда норозилик намойишлари давом этмоқда

    14.02.2021, 19:11

    «Карантиндан воз кечиш туфайли коронавирусни енгдик» — Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири

    14.02.2021, 17:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон дунё руҳий саломатлиги рейтингида паст ўринни эгаллади

    Ўзбекистон | 15 июл, 12:31

    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити — бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим

    Реклама | 15 июл, 12:00

    Севимли мультфильмлардаги ёвуз қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатлари ортида яширинган психологик жароҳатлар

    Маданият | 15 июл, 12:20

    Grok Пентагон билан 200 миллион долларлик битим имзолади

    Дунё | 15 июл, 12:10

    Ҳожимат Эркинов “Пахтакор”га қайтди

    Спорт | 15 июл, 12:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.