UFC президенти Дэйна Уайт енгил вазн дивизионида промоушен чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовдан (29-0) титулни тортиб олиш нияти йўқлиги ҳақида гапирди.
«Ҳабиб — чемпион. У Лас-Вегасга учиб келади. Биз тушлик қиламиз ва гаплашиб оламиз. Кўрамиз, нима бўлар экан», — дейди Уайт.
Аввалроқ Ҳабиб чемпионлик камаридан воз кечишга қарши эмаслиги ва бу уни босимдан халос этиши ҳақида гапирганди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтган UFC 254 асосий жангида Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи ўзаро тўқнаш келди. Унда россиялик спортчи иккинчи раундда рақибига бўғиш усулини қўллаб ғалаба қозонди. Жангдан кейин Ҳабиб фаолиятини якунлашини маълум қилганди.
Мавзуга доир:
- Ҳабиб Нурмагомедов ўзи эгалик қиладиган EFC промоушенида жанг қиладими? Бунга спортчининг ўзи жавоб берди
- Ҳабиб Нурмагомедов футболчи бўлиш мақсади ҳақида: «Буни Роналду билан муҳокама қилдим, УЕФА ва ПСЖ президентлари билан суҳбатлашдим»
- Ҳабиб Нурмагомедов UFC’даги фаолияти давомида қанча маблағ ишлаб топгани ҳисоблаб чиқилди
Изоҳ (0)