• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт UFC

    UFC президенти Дана Уайт Оқ уйда UFC турнири ўтказилишини расман тасдиқлади

    UFC сўнгги йилларда географиясини кенгайтиришда давом этмоқда. Янги мамлакатларда турнирлар ўтказилмоқда, спортчилар сони эса йилдан йилга ортиб бормоқда. Ўтган йили Саудия Арабистони кўмагида ташкил этилган Riyadh Season Noche тадбири кутилганидан ҳам юқори даражада ўтди. Энди эса лига президенти Дана Уайт янги, янада кутилмаган ҳудудни, яъни жангни бевосита Оқ уй ҳудудида ўтказишни кўзламоқда.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images
    Бу турнир аниқ бўлади, — деди UFC президенти Дана Уайт CBS Morning дастури эфирида.

    Унинг сўзларига кўра, мусобақани ўтказиш тартиби АҚШ президенти Дональд Трамп билан муҳокама қилинган. Энди фақат техник тафсилотларни Оқ уй администрацияси билан келишиш қолган. Турнир 2026 йилда Америка Қўшма Штатларининг 250 йиллигига бағишланади.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    UFC Оқ уй ҳудудида ўтказиладиган мусобақанинг иштирокчилар рўйхати ҳозирча аниқланмаган. Номзодлар орасида энг кўп тилга олинаётган спортчи — Трампнинг севимли жангчиси Колби Ковингтон. Аммо унинг сўнгги жанглардаги натижалари ва дивизиондаги кучли рақобат бу имкониятни қийинлаштириши мумкин. Шунингдек, ямайкалик Ренди Браун ҳам Ковингтон билан жанг қилиш истагини билдирган.

    Маълумотларга кўра, Дональд Трамп нафақат UFCнинг барча йирик турнирларида фахрий меҳмон сифатида қатнашади, балки лига қийин вазиятда бўлган даврда ёрдам берган шахс сифатида Дана Уайт билан яқин дўстона алоқага эга. Трампнинг фикрича, АҚШдаги аралаш яккакураш мухлисларининг катта қисми унинг сайловчилари ҳамдир.

    Трампнинг режасига кўра, жанг 2026 йилда, АҚШ Мустақиллик декларацияси имзоланганининг 250 йиллиги муносабати билан ўтказилади. АҚШ президенти тахминан 25 минг томошабин келишини кутмоқда. Бу янгиликка тажрибали юлдузлар ҳам бефарқ қолмади. Жон Жонс ижтимоий тармоқларда Оқ уйда бўладиган турнирда қатнашиши мумкинлигини ишора қилди.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Конор Макгрегор эса шундай ёзди:

    АҚШни 4 июль — Мустақиллик куни билан табриклайман! Президент Трампнинг Оқ уйда UFC жанги ўтказиш қарори мени ҳайратда қолдирди. Бу мен учун улкан шараф бўларди! Менга ишонишингиз мумкин!

    Оқ уй ҳудудида жанг ўтказиш техник жиҳатдан имкони бор — катта майдонда октагон ўрнатиш мумкин. Асосий савол эса хавфсизликни таъминлаш ва тадбир форматини аниқлашда. Сабаби Трамп ҳозирча фақат битта жанг ҳақида гапирган, тўлиқ турнир ҳақида эмас.

    13 август, 10:23   Изоҳ (0)   475
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Дональд Трамп#Дана Уайт#UFC

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
    Audio Icon

    Отиб кетилган ёки заҳарланган – XXI асрда Россияда шубҳали тарзда ҳалок бўлган ёки ўлдирилган таниқли шахслар

    13 август, 11:35

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Давлат идоралари ходимлари учун натижа эмас, очко олиш муҳим бўлиб қолди” — Озодбек Назарбеков

    Ўзбекистон | 13 август, 12:38

    АҚШ давлат қарзи 37 трлн доллардан ошиб, тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 13 август, 12:29

    “Сохта даъватчилар ёшларни оиласи ва ватанидан жудо қилмоқда” — муфтий ҳозир ҳижрат қилиш мантиқсиз эканини айтди

    Ўзбекистон | 13 август, 12:20

    “Толибон” аёлларнинг бурқасиз кўчага чиқишини тақиқлади

    Дунё | 13 август, 12:10

    Андижон аэропортида халқаро рейсларни қабул қилиш тикланди

    Ўзбекистон | 13 август, 12:04

    Мексика картелларга алоқадор 26 нафар маҳбусни АҚШга экстрадиция қилди

    Дунё | 13 август, 11:48

    “Реал Мадрид” Ла Лига доирасидаги “Вильярреал” – “Барселона” учрашуви АҚШда ўтказилишига қарши чиқди 

    Спорт | 13 август, 11:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.