Ирландия ҳукумати COVID-19 коронавирус инфекцияси сабаб жорий қилинган мамлакат миқёсидаги ўз ўзини яккалаш тартибини апрелгача узайтирди. Бу ҳақда Ирландия бош вазири Микал Мартин маълум қилган, деб ёзмоқда «Интерфакс».
«Биз Пасха байрамига қадар кучайтирилган чеклов чораларини сақлаб туришимиз лозим», – деган бош вазир RТЕ телеканали эфирида.
Мартин ушбу давр учун аниқ ҳаракатлар режасини белгилаб олиш зарурлигини қайд этиб, ҳукумат учун асосий устувор йўналиш таълим муассасалари фаолиятини тиклаш эканлигини таъкидлаб ўтган.
Worldometers статистик порталида берилган маълумотларга кўраб Ирландияда пандемия даври давомида 205 мингта коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кузатилган, 3 минг нафардан ортиқ бемор касаллик асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга доир: Британияга «қора рўйхат»даги мамлакатлардан ташриф буюрувчилар учун «COVID-меҳмонхоналар» ташкил этилади
Изоҳ (0)