АҚШда навбатдаги ноодатий лимузин — 1997 йилда ишлаб чиқарилган ва узунлиги 4,3 метрга қадар «узайтирилган» Jeep Wrangler TJ сотувга қўйилди, деб хабар беради Motor. Автомобиль Миссури штатида бўлиб, янги эгасини IronPlanet аукциони орқали қидирилмоқда. Савдолар якунланишига 12 кун қолган, ҳозирга қадар машина 75 минг долларга баҳоланган.

Фото: IronPlanet

24 йиллик иккинчи авлод Wrangler’и қачон 4,3 метрли лимузинга айлантирилгани номаълум. Йўлтанламас устида олиб борилган ишлар жараёнида унинг роми, «подвеска»си узайтирилган, қўшимча пружиналар, гидравлик тормоз ва хромланган 20 дюймли ғилдирак дискалари ўрнатилган.

Фото: IronPlanet

Тахминларга кўра, лимузин кўпчилик иштирокидаги сафарлар учун яратилган: салонда иккита катта диван, шунингдек, кўплаб стакан ва бокаллар учун тагликлар ҳамда «бутилка»лар учун тешиклар мавжуд. Кузовнинг ён ва том қисми каби интерьери ҳам пўлат листлар билан қопланган, ишлайдиган кондиционерга эга.

Фото: IronPlanet

Wrangler’нинг ташқи кўриниши ачинарли аҳволда: одометрига кўра, 259 074 километр йўл босган. Кўрсатилган нуқсонлари орасида синган тормоз, орқа чап эшик қийшайгани ва ҳайдовчининг ўриндиғи қопламаси йиртилгани кўрсатилган.

Автомобиль олтита цилиндрли 4,0 литрли бензин мотор ёрдамида ҳаракатга келиб, беш поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.

Аввалроқ Россияда Mercedes-Maybach Pullman S 650 лимузини рекорд қийматда — 32 минг долларга, Украинада эса саккиз ғилдиракка эга ноодатий «Гелик» сотувга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Фото: IronPlanet

Фото: IronPlanet

Фото: IronPlanet