Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг олтинчи невараси, Йорк маликаси Евгения ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда Букингем саройи матбуот хизматига таяниб «РБК» хабар берди.
«Бу малика Евгения ва Жек Бруксбэнкнинг биринчи фарзанди, Йорк герцоги ва герцогиняси Саранинг биринчи невараси, шунингдек, қиролича ва Эдинбург герцогининг тўққизинчи эвараси», — дейилади хабарда.
Чақалоқнинг вазни 8 фунт ва 1 унция (тахминан 3,6 килограмм). Малика ва чақалоқ ўзини яхши ҳис қиляпти.
Маликанинг турмуш ўртоғи Жек Бруксбэнк англиялик тадбиркор. Жуфтлик 2018 йил турмуш қурган. Малика билан турмуш қурганига қарамай, Бруксбэнк граф мақомини олмаган.
Мавзуга доир:
- Елизавета II нинг гаражи: Буюк Британия қироличаси қандай машиналарни хуш кўради?
- Қиролича билан кечки овқат: Мерилин Монро, Анжелина Жоли ва Елизавета II билан учрашган яна бошқа машҳурларнинг ноёб суратлари
- Шаҳзодани қаердан топиш мумкин? Қироллик оиласи вакиллари турмуш ўртоғи билан қандай танишган?
Изоҳ (0)