Британия тахтининг меросхўри Уэльс герцоги, шаҳзода Чарльз ва унинг рафиқаси Корнуолл герцогиняси Камилла коронавирус инфекциясига қарши эмланди. Бу ҳақда 10 февраль, чоршанба куни Sky News хабар берди.
Жуфтлик қаерда ва қачон эмланганлиги ҳақида маълумот берилмаган.
Бундан аввал, 9 январь куни Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва унинг эри, Эдинбург герцоги Филипп COVID-19 вакцинаси билан эмлангани маълум қилинганди.
Мамлакатда вакцинация қиролликда 8 декабрь куни Pfizer/BioNTech вакцинасидан фойдаланиш маъқуллангандан сўнг бошланган. Шу билан бирга, Буюк Британия ҳукумати мамлакатда Moderna компаниясининг коронавирус инфекциясига қарши вакцинасидан фойдаланишни ҳам маъқуллаган.
Февраль ойининг ўрталарига қадар Буюк Британия ҳукумати коронавирус катта хавф соладиган, тахминан, 15 миллион кишини эмлашни ният қилмоқда. Ҳозирча қиролликда фақат 65 ёшдан ошган одамлар, тиббиёт ва ижтимоий соҳа ходимлари, шунингдек, соғлиғи ўта ёмон одамлар эмланмоқда. Май ойининг бошига қадар мамлакатнинг 50 ёшдан ошган барча аҳолиси эмланади деб тахмин қилинмоқда.
Бундан аввал Туркия президенти, Индонезия президенти, Қиролича Елизавета II ва унинг эри Филипп, Словакия ва Греция президентлари , Жо Байден, Исроил бош вазири ҳамда АҚШ собиқ вице-президенти Майкл Пенс коронавирусга қарши эмланган эди.
Изоҳ (0)