Ўзбекистонда 2023 йил 1 январдан мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи бекор қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини янада ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарорида сўз боради.
Қарорда қайд этилишича, 2022 йил 1 январдан уяли алоқа хизматларига солинадиган акциз солиғи ставкаси 10 фоиз этиб белгиланади. Бу босқичма-босқич жараён — 2021 йилда у, масалан, 20 фоиздан 15 фоизга туширилган эди.
Аввалроқ USM Telecom ва «МегаФон» Ўзбекистондаги ҳамкорлар билан биргаликда янги қўшма корхона — Digital Holding’ни ташкил этгани тўғрисида хабар берилганди. Унинг таркибидан Ucell компанияси ҳамда USM’нинг Ўзбекистондаги активлари — CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ўрин олган.
Изоҳ (0)