• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Диабетик пандемияни тўхтатган мўъжизакор оқсил. 11 февраль — инсулин кашф этилган кун

    Илмий агрегатор сайтларда олимлар томонидан энг кўп тадқиқ қилинган касаллик бу қандли диабет бўлса, энг кўп ҳавола бериб бўлишилган моддалардан бири бу инсулиндир. Ушбу мўъжизавий гармон ихтирочиси Нобель мукофоти совриндори Федирико Грант Бантингдир. «Дарё» мазкур ихтиро тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Қандли диабет

    Тиббиёт ҳамжамияти диабетик пандемия ҳақида фақат сўнгги 10-15 йил ичида гапира бошлаганига қарамай, бу касаллик қадим замонлардан бери одамларга маълум бўлган. Диабетнинг биринчи таърифи милоддан аввалги 2980 йилда Мисрлик табиб Имҳотеп томонидан берилган. Милоддан аввалги 1500 йилларга оид қадимги юнон папирусларида қандли диабетга сийдикнинг кўп оқиши билан кечадиган ҳолат сифатида таъриф берилган. Касаллик борлигини аниқлаш қийин бўлмади, аммо ҳар доим ҳам «қандли диабет касаллиги» ташхиси бемор учун ҳукм бўлиб қолди. Узоқ вақт давомида қандли диабет касаллигини даволаш учун дорилар йўқ эди ва касаллик очлик йўли билан даволанган. Бу эса беморларни қийнаган ва уларнинг азобларини енгиллаштирмаган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қандли диабет жиддий касаллик бўлиб, ҳозирда эпидемия даражасига чиқиб улгурган. ЖССТ маълумотларига кўра, Ер юзида ушбу касалликдан азият чекадиган 70 миллиондан ортиқ одам бор. Бугунги кунда ушбу патология энг сирли ва ажабланарли ҳисобланади. Қандли диабет бутун танани яширинча йўқ қилади. Бу биринчи навбатда қон томирларига жуда катта зарар кўрсатади.

    Қандли диабетнинг зарарлайдиган яна бир нишони кўзлар: диабетик ретинопатия кўришнинг қисман ёки тўлиқ йўқолишига олиб келади. Қандли диабетнинг асорати чуқур: узоқ вақт давомида даволаб бўлмайдиган ошқозон яраси ривожланиши ва оёқларнинг гангренаси бу катта фалокатдир. Эрта атеросклероз, артериал гипертензия, коронар етишмовчилик, йўқ қилувчи эндартерит, нафас олиш тизими, тери касалликлари, жигар ва ўт йўллари касалликлари, периферик нервларнинг шикастланиши (полиневрит, невралгия, радикулит) ҳам жиддий асоратлардир. Энг жиддий асорат – бу гипергликемик ва гипогликемик кома.

    Европада XVII асрда қандли диабет касаллиги аниқланган. Машҳур инглиз анатомиги ва шифокори Томас Уиллис ҳамма нарсага ақли билан эришишга интилди. Айнан у диабетнинг ривожланишини танадаги юқори глюкоза даражаси билан боғлаган. Буни аниқлашнинг воситаси эса энг ишончли ва сезгир органлардан бири бўлган ўз тили эди. Айтиш керакки, органолептик усул деб номланган ушбу усул ХХ асрга қадар бутун дунё бўйлаб лабораторияларда содиқлик билан хизмат қилди. 1664 йилда диабет касалларининг сийдигини татиб кўрган Уиллис унинг ширин эканлигига амин эди. Афсуски, ҳар доимгидек ҳеч ким унинг топилмасига етарлича эътибор бермади ва фақат 100 йил ўтгач бошқа бир инглиз шифокори П. Добсон диабетли беморларнинг сийдигида шакар – глюкоза борлигини аниқлади.

    Саволлар пайдо бўлди: қандли диабетда шакар миқдорининг ошишига нима сабаб бўлди ва танадаги глюкоза концентрациясини кузатишни тўхтатадиган назоратчи қаерда? XVIII аср охири ва XIX асрнинг бошларида қандли диабетнинг ошқозон ости бези зарарланиши билан боғлиқлигини кўрсатувчи асарлар пайдо бўла бошлади. Бироқ тўғридан-тўғри экспериментал далиллар фақат 1889 йилда олинган.

    Фақатгина XIX аср охирида танадаги метаболизм учун масъул бўлган асосий модда – инсулинни кашф этишга яқинлаштирадиган илмий тадқиқот маълумотлари пайдо бўлди. 1869 йилда олим Пол Лангерганс ошқозон ости бези ичидаги ҳужайралар гуруҳларини кашф этди. Кейинчалик уларга «Лангерганс ороллари» номи берилди. Бу безнинг махсус ҳужайраларидан инсулин ажратилди. 1889 йилда олимлар Оскар Минковски ва Вон Меркинг томонидан итларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ошқозон ости бези олиб ташланганида ҳайвонларда қандли диабет ривожланади. Аммо ўша итларга ошқозон ости бези экстракти юборилганда қандли диабетнинг аломатлари йўқолди ва қонда глюкоза даражаси камайди. Ушбу орган қондаги қанд миқдорини нормал ушлаб туриш учун масъул эканлиги аниқ бўлди. Аммо қайси модда қандай қилиб танага таъсир кўрсатиши ҳақида ҳали аниқлик киритилмаган эди.

    1900 йилда Л.V. Соболев ошқозон ости бези каналларини боғлашдан сўнг безлар тўқималарининг атрофияга учраши, аммо Лангерганс ороллари ўзгармай қолишини аниқлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Инсулин нажот кемаси

    Л.V. Соболев Лангерганс ороллари углевод метаболизмини бошқариш учун зарур, деган хулосага келди. Дунё бўйлаб кўплаб олимлар ва етакчи университетлар Лангерганс ороллари сирини ажратиш ва диабетга даво топиш учун иш олиб бордилар ва Торонто университети (Канада) олимлари бунга эришдилар. Жарроҳ Фредерик Бантинг лабораторияни тайинлаш учун Торонто университети профессори Ж. Леодни қабул қилиб олди ва ишонтирди. Унга ёрдам бериш учун ёш ёрдамчи - аспирант Чарльз Бест тайинланди. Улар танадаги глюкозанинг сарф бўлиши учун жавобгар бўлган моддани излаб, ошқозон ости бези экстрактини изчил ўрганишди ва 1921 йил ёзида уларнинг тадқиқотлари муваффақият билан якунланди. Дастлаб «Айлетин» деб номланган ушбу модда кейинчалик бошқа ном – инсулинни олди. Бу олимлар асрлар давомида излаб топган диабет касаллигининг сеҳрли давоси бўлиб чиқди.

    Биринчи бўлиб инсулин уколини Торонто клиникасидаги 14 ёшли Леонард Томпсон  олди. Маълум бўлишича, препарат етарли даражада тозаланмаган ва глюкоза миқдори камайганига қарамай, инъекция аллергия сабабли тўхтатилган. 1922 йил 23 январда, 12 кундан сўнг, биокимёгар Колин экстрактни яхшилаш учун кўп ҳаракат қилди, инсулин яна ўша беморга қайта киритилди. Бу сафар муваффақият жуда катта эди. Ножўя  таъсири йўқ, касаллик ривожланишини тўхтатди ва ўлаётган бола тузалиб кетди.

    Кейинги бемор Бантингнинг яқин дўсти, шифокор Жоу Гил-Криста эди. Ушбу кашфиёт учун Фредерик Бантинг ва профессор Леод ўша йили Нобель мукофотига сазовор бўлди. Бантинг мукофотдаги улушини Бест билан, Леод эса инсулинни ажратиб олишнинг самарали усулини ишлаб чиққан Колин билан бўлишди. Ушбу ҳаракат олимларга ҳамкасблари томонидан катта ҳурмат-эҳтиром келтирди. Ўша пайтга қадар мўъжизавий даво ҳақидаги хабар бутун дунёга тарқалди ва олимларга қандли диабет билан касалланган болаларни қутқаришни сўраб минглаб хатлар кела бошлади.

    Ўн ёшли қиз, Женева Стикелбергер, 1921 йил кузида касал бўлиб қолди, касаллик тез ривожланди, аммо қизнинг онаси таслим бўлмади ва қайсарлик билан диабетни даволаш ҳақида маълумот излади. 1922 йил ёзида у Бантингнинг тажрибаларидан хабардор бўлиб, умидсизликда у олимга қўнғироқ қилди. Олим уларни даволанишга таклиф қилди, аммо йўлда қиз гипергликемик комага тушди. Поезд ҳайдовчиси станцияга тез ёрдам чақирди, Бантинг ҳам вазият ҳақида хабардор қилинди. Ёш олим беморни темир йўл станциясида кутиб олди ва унга препаратнинг биринчи уколини ўша ерда берди. Тез орада Женева ҳушига келди ва тузалишни бошлади. Женева Фармерс Union Oil нефть компаниясида бухгалтер бўлиб ишлаган, фаол ҳаёт кечирган ва 1983 йилда 72 ёшида вафот этган, 61 йил давомида инсулин билан даволанган.

    Бироқ фақат инсулинни кашф этишнинг ўзи етарли эмас эди. Буни кўплаб беморларга тақдим этиш керак эди. Бунинг учун технологлар керак эди. Кейинчалик инсулин саноат миқёсида ишлаб чиқарилиб, миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолди.

    Абдулазиз Акрамов тайёрлади.

    11.02.2021, 23:22   Изоҳ (0)   11797
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Австралияда тиббиёт ниқобларидан йўл қуришда фойдаланса бўладиган материал яратилди

    08.02.2021, 13:35

    Дунёда энг кенг тарқалган саратон турлари маълум қилинди

    06.02.2021, 15:56

    Хитойда яна бир мушук клонлаштирилди

    04.02.2021, 20:23

    Россияда смартфонлар учун сомондан ғилоф ясалди. У экологияга зарар келтирмайди

    04.02.2021, 19:16

    Мисрда тили тилладан ишланган мумиё топилди

    03.02.2021, 16:58

    Сайёрадаги энг митти рептилия тури топилди

    01.02.2021, 16:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.