• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дастурдан асосий мақсад қоғоз ёки ҳисобот эмас, балки одамлар ҳаётида ижобий ўзгаришлар қилиш». Президент давлат дастурига бағишланган селектор ўтказди

    Шавкат Мирзиёев раислигида 10 февраль, чоршанба куни «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастури ижросини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистонда 2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинган эди. Шу борада тайёрланган дастур лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилиб, 2 мингдан зиёд таклифлар, фикр-мулоҳазалар олинди, улар асосида қайта ишланиб, янада бойитилди.

    Ушбу такомиллашган давлат дастури Президентнинг 2021 йил 3 февралдаги фармонига мувофиқ қабул қилинди. Унда 273 та банд бор. Бу чора-тадбирларни бажариш учун қарийб 30 триллион сўм, 2 миллиард 600 миллион АҚШ доллари ва 57 миллион евродан зиёд маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган.

    Қайд этилишича, давлат дастурининг асосий мақсади — ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, иқтисодиётни ривожлантириш орқали халқ фаровонлигини оширишга қаратилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Бу дастурни ҳануз давом этаётган пандемия шароитида, глобал инқироз кучайиб бораётган мураккаб бир вазиятда амалга оширишимизга тўғри келади. Ҳар қанча қийин бўлмасин, 500 минг нафар ёш ва 200 минг аёлни иш билан таъминлаш ҳамда 300 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш лозим.

    Агар ‘маҳаллабай’ тизимни жойига қўйиб, давлат идоралари дастурдаги вазифаларни қунт билан, илм билан, ақл билан бажарса, кескин ўзгариш бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Шу билан бирга, ривожланишдан ортда қолаётган 33 та туман ва оғир аҳволдаги 970 та маҳалланинг йўли, ичимлик суви ва электр таъминоти, ирригация тармоғини яхшилаш, тиббиёт ва таълим тизимидаги ислоҳотларни энг узоқ қишлоқларгача етказиш зарурлиги қайд этилди.

    Бунинг учун бош вазир ўринбосарлари, вазирлик ва тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар ва сектор бошлиқлари дастур ижросини туман ва маҳаллага тушиб ташкил этиши, ресурслардан оқилона фойдаланиб, тартиб-интизом билан қаттиқ меҳнат қилиши талаб этилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Раҳбар кўп, масъуллар кўп, лекин халқнинг дарди билан шуғулланадиган одам йўқ. Ҳамма қарорларни бажарса бўлади. Энг катта камчилик — назорат йўқ, вазирлар, ҳокимлар ўзини қийнамайди», — деди Президент.

    Видеоселектор йиғилишида давлат дастуридаги иккита катта йўналиш — иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳаларга оид вазифалар ҳақида сўз борди.

    «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастурида иқтисодиётни ривожлантириш бўйича 113 та чора-тадбир белгиланган. Бунда энг катта эътибор янги иш ўринлари ташкил этишга қаратилган.

    Хусусан, ўз ишини бошламоқчи бўлганларга 7 миллион сўмгача субсидия, касбга ўқимоқчи бўлган эҳтиёжманд аҳолига 1 миллион сўмдан компенсация берилиши кўзда тутилган.

    Мутасаддиларга ушбу маблағларни ажратиш тартибини тасдиқлаб, тезроқ амалиётга киритиш бўйича кўрсатма берилди. Бу орқали биринчи ярим йилликда 10 минг нафар, йил якунигача жами 20 минг нафар аҳолини иш билан таъминлаш мумкин.

    Маълумки, деҳқончилик билан шуғулланишни истаган ёшларга 10 сотихдан 1 гектаргача ер ажратиш бошланди. Давлат раҳбари бу жараёнда адолат ва ҳалоллик бош мезон бўлиши, жамоатчилик фикри инобатга олиниши зарурлигини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Оилавий тадбиркорлик учун ажратиладиган 6 триллион сўмлик кредит маблағларини самарали йўналтириш, ҳар бир маҳалланинг «ўсиш нуқталари»дан келиб чиқиб, тадбиркорлик салоҳиятини ошириш муҳимлиги қайд этилди.

    Қайд этилишича, 2021- йилда 23 миллиард доллар қийматидаги инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда 226 та йирик саноат ва инфратузилма объектини ишга тушириш белгиланган. Давлат раҳбари бу борадаги барча жараёнларни доимий мониторинг қилиб бориб, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

    Қорақалпоғистон ва вилоятларда 22 та йирик зиёрат объекти атрофини ободонлаштириш ва инфратузилмасини яхшилаш режалаштирилган. Шунингдек, авиаташувчиларга ички туризм йўналишларидаги авиачипта нархининг 25 фоизини, туроператорларга ҳаво ва темир йўл чипталари нархининг 15 фоизини ҳамда меҳмонхона хизматлари нархининг 10 фоизини қайтариш тартиби жорий этилади. Ушбу янги механизмлар орқали 2021 йилда 1,7 миллион нафар хорижий ҳамда 7,5 миллион нафар ички туристни жалб қилиш мумкинлиги таъкидланди.

    Таъкидланишича, давлат дастурида белгиланган бунёдкорлик ишлари кўлами ҳам кенг. Жумладан, 2021 йил якунига қадар 10 минг километрдан ортиқ ички ва қишлоқ йўлларини таъмирлаш, 15 минг километр электр тармоқлари ҳамда 4 мингта трансформаторни янгилаш, 700 дан ортиқ аҳоли пунктига тоза ичимлик суви етказиш вазифаси белгиланган. Шаҳарларда 21 мингта, қишлоқларда 8 минг 800 та уй-жой барпо қилиш режалаштирилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йиғилишда ушбу чора-тадбирлар ҳудудлар кесимида муҳокама қилиниб, мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берилди. Коммунал хизматлар тизимини янада яхшилаш, кўп қаватли уй-жой фондини ва лифтларни таъмирлаш, кўприкларни реконструкция қилиб, кадастрини яратиш зарурлиги таъкидланди.

    «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари жойлардаги «ўсиш нуқталари»дан келиб чиқиб, шакллантирилиши ҳамда маҳаллий кенгашларга киритилиши белгиланди.

    2021 йилда жами 320 минг гектар янги ерларни қайта фойдаланишга киритиш ҳамда уларга экинларни оқилона жойлаштириш, насос станцияларини реконструкция қилиш ва сувни тежаш бўйича топшириқлар берилди. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш, бунинг учун 2021 йилда қиймати 6 триллион сўмлик 1 минг 500 та янги лойиҳани ишга тушириш вазифаси қўйилди.

    Давлат дастурида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, тиббиёт, таълим ҳамда бошқа гуманитар соҳаларни ривожлантиришга қаратилган 93 та банд бор. Видеоселектор йиғилишида уларнинг энг муҳимларига тўхталиб ўтилиб, ижросини таъминлаш чоралари белгиланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Болаларни қўллаб-қувватлаш фондини ташкил этиб, унга бюджетдан 100 миллиард сўм ажратиш, шунингдек, халқаро молия ташкилотлари грантларини жалб қилиш бўйича кўрсатма берилди. 2021 йил 1 сентябрга қадар меҳрибонлик уйларининг муҳтож битирувчиларини уй-жой билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

    2021 йил 1 июндан бошлаб, пенсия тайинлашда 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажини шахснинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисоблаш тартиби жорий этилмоқда. Бунинг натижасида, йил якунига қадар 100 минг, келгуси йилда яна 200 минг фуқаро ортиқча сарсон бўлмай пенсия олиш имкониятига эга бўлади.

    Бюджет ҳисобидан 2021 йилда 22 та болалар боғчаси ва 31 та янги мактаб қуриш, ҳар бир туманда физика фанига ихтисослашган биттадан мактаб ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

    Аҳоли саломатлиги ҳақида сўз борар экан, коронавирусга қарши эмлаш бошланиши айтилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигига биринчи навбатда эмланиши зарур бўлган аҳоли тоифасини белгилаб, электрон рўйхатини шакллантириш, оилавий поликлиника ва қишлоқ шифокорлик пунктларидаги 3 мингдан зиёд эмлаш бўлимлари ва қўшимча 800 та мобил бригада ташкил этиш вазифаси қўйилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маданият марказлари, музейлар ва театр биноларини таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

    «Давлат дастуридан асосий мақсад қоғоз ёки ҳисобот эмас, балки амалий натижаларга эришиш, одамлар ҳаётида ижобий ўзгаришлар қилиш. Бунинг учун ҳар бир раҳбар ўз фаолиятида натижа кўрсатиши зарур ва шарт», — дея таъкидлади Президент.

    Йиғилишда вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари кенгашлари давлат дастурини ўз ҳудудида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиши, Адлия вазирлиги дастурнинг ҳар бир банди ижроси бўйича «туманбай» назорат ўрнатиши зарурлиги таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Вазирлар Маҳкамаси ҳар ойда дастур ижросини танқидий муҳокама қилиб, вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишига кўмаклашади. Олий Мажлис палаталари ҳар чоракда бош вазир ва ҳукумат аъзоларининг давлат дастури бажарилиши юзасидан ахборотларини эшитади ҳамда бу борада вазирлик ва идоралар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар беради.

    Видеоселектор йиғилишида бош вазир ва унинг ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар давлат дастури ижросини ташкил этиш режалари юзасидан ахборот берди.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарурлигини таъкидлади
    • «15 кишидан ортиқ одамга мажлис қилмоқчимисан, бош вазирдан рухсат сўрайсан». Президент мажлисбозликка йўл қўяётган ҳокимларни қаттиқ огоҳлантирди
    • Тошкент вилоятида электр ва маиший техникаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
    • Қашқадарё ҳокими ҳудуддаги барча ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат машинаси сотиб олишни тақиқлади

    10.02.2021, 23:40   Изоҳ (0)   14382
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юнусободда дарахтга осилиб қолган чўл бургути қутқарилди (видео)

    10.02.2021, 23:26

    Қашқадарё ҳокими ҳудуддаги барча ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат машинаси сотиб олишни тақиқлади

    10.02.2021, 23:17

    Тошкентдаги Дўстлик боғи 49 йилга чет эллик инвесторга топширилгани айтилди

    10.02.2021, 23:11

    Экологик партия «ЦУМ» қаршисида «Истиқлол» мажмуасининг қурилишига муносабат билдирди

    10.02.2021, 22:56

    «Қарши шаҳридаги мавжуд ички кўчаларни тўлиқ таъмирдан чиқариш учун 79 млрд сўм керак бўлади». Қашқадарё ҳокими Президентга ҳисобот берди

    10.02.2021, 22:38

    Экология қўмитаси матбуот котиби унга нисбатан босим ўтказилганини айтганидан сўнг ишдан бўшатилганини маълум қилди

    10.02.2021, 22:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Эрон президенти кортежидаги муаммо сабабли таксида кетишга мажбур бўлди

    18 июл, 09:25

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи тайинланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 10:41

    Украина қуролларни синаш учун ўз фронтини таклиф қилди 

    Дунё | 18 июл, 10:11

    Ўзбекистонга 859 дона заргарлик буюмларини яширинча олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 09:53

    АҚШ генерали: “НАТО Калининградни мисли кўрилмаган тезликда эгаллаши мумкин”

    Дунё | 18 июл, 09:45

    Луис Диас қай ҳолатда “Барселона”га ўтиши маълум бўлди

    Спорт | 18 июл, 09:35

    Эрон президенти кортежидаги муаммо сабабли таксида кетишга мажбур бўлди

    Дунё | 18 июл, 09:25

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 09:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.