Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Паркент ҳамда Оҳангарон кўчалари кесишмасида Cobalt тепловоз билан тўқнашди.
ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа 8 февраль куни соат 13:00 ларда юз берган. Cobalt’ни бошқариб кетаётган 1962 йилда туғилган ҳайдовчи Б.А. 8 та вагон билан ҳаракатланиб кетаётган О.А. бошқарувидаги «TEM2-7084» русумли тепловозга тўқнашган.
Тўқнашув оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)