8 февраль куни соат 06:50 да Тошкент шаҳрининг Кўкча Дарвоза ва Тўқимачи кўчалари кесишмасида иккита йўловчи автобуслари ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «18 Автобус саройи» МЧЖ тасарруфидаги, 46-сонли йўналишда ҳаракатланувчи MAN русумли автобус, 134-сонли йўналишда ҳаракатланувчи Isuzu русумли автобус билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида бир нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган ва шифохонага етказилган. Ҳозирда унга тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
«Мазкур ҳолат юзасидан ‘Тошшаҳартрансхизмат’ акциядорлик жамиятининг Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси томонидан хизмат суриштирув ишлари ўтказилмоқда», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошида Тошкентда 72 ва 148-автобуслари пойга уюштирганлиги сабабли тўқнашгани ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ ҳайдовчиларнинг иккаласи ҳам ишдан бўшатилгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)