«Ливерпуль» Премьер Лига 23-тури доирасида 7 февраль куни кечган баҳсда «Манчестер Сити»га ютқазиб қўйди (1:4).
«Қизиллар» ортда қолган 23 ўйинда 40 очко тўплади, бу 2019/20 йилги мавсумнинг мана шу даври билан солиштирганда 27 очкога кам дегани.
Бу Англиянинг амалдаги чемпиони учун мавсумнинг ушбу босқичда қайд этилган энг катта қулаш ҳисобланади.
«Ливерпуль» пешқадам «Манчестер Сити»дан 10 очкога ортда қолмоқда. Бундан ташқари «шаҳарликлар» битта захира ўйинига эга.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)