«Лейпциг» ва «Ливерпуль» жамоалари ўртасидаги Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган илк учрашув нейтрал майдонда бўлиб ўтади.
УЕФА учрашувни Будапештдаги (Венгрия) «Пушкаш Арена» стадионига кўчирди.
Германия коронавируснинг янги штамми тарқалишини олдини олиш мақсадида 17 февралга қадар Буюк Британия билан авиақатновларни тўхтатгани бунга сабаб қилиб кўрсатилган.
Шу тариқа «Ливерпуль» сафар ўйинини Германияда эмас, нейтрал майдонга ўтказади.
«Лейпциг» — «Ливерпуль» учрашуви 16 февралда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)