«Милан» ҳужумчиси Златан Ибрагимович А Серия 21-тури доирасида «Кротоне»га қарши баҳсда (4:0) дубль қайд этди.
39 ёшли ҳужумчи клуб футболидаги ўзининг 500 ва 501-голларини урди.
Златан «Милан»даги фаолияти давомида 83 марта тўп киритди. Шунингдек, швециялик футболчи «Малмё» (18 гол), «Аякс» (48), «Ювентус» (26), «Интер» (66), «Барселона» (22), ПСЖ (156), «Манчестер Юнайтед» (29) ва «Лос-Анжелес Гэлакси» (53) каби клублар сафида ҳам голлар уришга муваффақ бўлган.
Ибрагимович А Серия 2020/21 йилги мавсумидаги 11 ўйинда 14 та гол урган ҳолда тўпурарлар жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўринни 16 та гол билан Криштиану Роналду эгаллаб турибди, бироқ «Ювентус» форварди бу натижага 17 та ўйинда эришган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)