Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Лола Аҳмедова янги суратларини мухлисларига тақдим этди.

Фото: Instagram

Озода Нурсаидова сизни яхшиликларга чорловчи одамларни асранг, демоқда.

Фото: Instagram

Юлдуз Усмонова Алишер Навоий туғилган куни муносабати билан буюк шоир қаламига мансуб ғазални ўқиб берди.

Муқаддас Саъдуллаева янги образдаги суратларини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Сан Жай ягона қизи Афинани туғилган куни билан табриклади.

Фото: Instagram

Шаҳло Зоирова, Умидахон ва Дилсўз томчи дори олаётган ҳолда «Сетора» гуруҳининг «Оҳим» қўшиғини тезлаштирилган вариантда ижро этиб берди.

Шаҳзода фолловерларига бир неча йил аввал тушган сурати билан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Хонанда Жаҳонгир Отажонов «Халқ манфаатлари» деб номланган янги партияга аъзо бўлган эди. У Instagram’даги кузатувчиларига 3 февраль куни ушбу партия аъзолигидан чиққанини айтиб ўтди.

Райҳон Шарм аш-Шайхдаги ҳордиқ таассуротлари билан бўлишди.

Фото: Instagram

Мадина Мумтоз ҳамкасб дугоналарини уйида меҳмон қилди.

Фото: Instagram

Асал Шодиева саҳифасига Шоҳруҳхон ва ўғлининг суратини жойлади.

Фото: Instagram

Шунингдек, актрисанинг фан-аккаунтига Шоҳруҳхоннинг ўзига хос концерти акс этган видео ҳам жойланди.

Турк актрисаси Неслиҳан Атагул турмуш ўртоғи Кадир Доғулу билан.

Фото: Instagram

Зарина Низомиддинова ҳам саҳифасига янги суратини жойлади.

Фото: Instagram

Актриса Баҳора Арслонова ёш оналарнинг кунлари қандай ўтишини ўзи мисолида кўрсатиб берди.