Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп импичмент жараёни доирасида АҚШ Конгрессида кўрсатма бермайди. Бу ҳақда Трампнинг маслаҳатчиси Жейсон Миллер CNN’га маълум қилди, деб ёзади «РБК».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Президент ноконституцион жараёнда кўрсатма бермайди», — деди у.

Аввалроқ АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатасидан айбловчилар Трампга хат юбориб, 8—11 февраль кунлари унинг импичменти доирасида қасамёд қилиб кўрсатма беришни талаб қилган эди. Айбловчилар собиқ президентнинг гувоҳлик беришдан эҳтимолий бош тортишини унинг айбдорлиги исботи сифатида қабул қилиш ҳуқуқига эга эканликларини айтган эди.

Трампнинг адвокатлари Брюс Кастор ва Дэвид Шон айбловчиларнинг жараён доирасида сўзга чиқиш сўровини «пиар ҳийла» деб атади. «Сиз аниқ билганингиздек, бу ноконституцион жараён шунчаки қандайдир салбий натижаларга олиб кела олмайди», — деди ҳуқуқшунослар. Уларнинг сўзларига кўра, конгрессменлар ўзларининг Трампга қарши айбловларини исботлай олмайди, «импичмент жараёнини ўтказиш мақсадида конституциядан фойдаланиш эса бундай ўйинларни ўйнаш учун ўта жиддий иш».

Аввалроқ Трампга нисбатан импичмент жараёнини ноқонуний деб топишга республикачи сенатор Ренд Пол даъват этган эди. Унинг айтишича, собиқ президент энди давлат лавозимини эгаллаб турмаганлиги ва хусусий фуқаро бўлганлиги сабабли, импичментдан маъно йўқ. Сенат Полнинг ташаббусини қўллаб-қувватламади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Вакиллар палатаси 13 январь куни Трампга импичмент эълон қилганди. Уни ҳокимиятдан четлатиш тўғрисидаги резолюция конгрессменларнинг 232 нафари, шу жумладан, 10 нафар республикачи ҳам овоз берган. Яна 197 киши Трампнинг четлатилишига қарши чиқди.

Трампнинг импичменти бўйича жараён Сенатда 8 февралдан кейин бошланади, дея маълум қилган эди Конгресс юқори палатасидаги демократлар етакчиси Чак Шумер. Вакиллар палатаси Сенатга резолюцияни 25 январь куни киритиши керак эди. Америка собиқ етакчиси қўзғолонга даъват қилганликда айбланмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди