Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мавсумнинг энг долзарб принтли кийиш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Тартан, катак нусхали либослар аллақачон street style’да машҳур бўлган ва шахматли принт аллақачон уларга рақиб бўлишга улгирган.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire
Машҳур мода уйлари ҳам ўзига хос образлар яратиш мумкин бўлган, аксарият ҳолларда гранж услуби ва «Ванс» кроссовкалари билан боғлаб уйғунлаштириладиган мазкур принтга қайта-қайта мурожаат қилганини кўриш мумкин. Оёқ кийимлар ишлаб чиқариш билан яхши маълум бўлган «Ванс» бренди бир неча йиллар давомида тақдим қилган коллекцияларида шахматли принт 70 йилларда айниқса севимли бўлган. 2020 йилга келиб эса ҳар қачонгидан ҳам машҳурлаша бошлаган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

2020 йилнинг октябрида премьераси бўлиб ўтган «Қироличанинг юриши» номли сериал нафақат шахмат спортига, балки мазкур принт туширилган кийим-кечакларга бўлган талабни ошишига ҳам сабаб бўлди. Биринчи тўрт ҳафта давомида 62 миллион марта томоша қилинган сериал, мода олами тенденцияларига ҳам таъсир қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Аммо сериал экран юзини кўргунига қадар ҳам шахмат принти айрим дизайнерлар учун севимли бўлган. Масалан, Эрдем 30 йиллардан илҳомланиб, яратган романтик услубдаги коллекцияси билан мазкур принтни умумлаштирган. Кристофер Кейн эса квадратлар ўрнига учбурчак ва бошқа геометрик шакллардан фойдаланган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Палм Анжелс эса ковбой услубидаги пончолар билан чарм матодан тикилган шим тақдим қилган. Шахмат нусхали принт ўзига хос ва образга урғу бериши мумкин бўлган принт ҳисобланади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Шу сабаб ҳам шундай принтли пальто харид қилиш тавсия қилинади. Бундай образни Дуа Липа сингари неон рангли кийим билан мослашингиз ёки ёрқин аксессуарлар билан урғу беришингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Кино ижодкорлар томонидан ишора қилинган, аммо кўпчилик пайқамаган машҳур фильмлардаги деталлар (фото)
Дунё
АҚШ осмонида разведкачи ҳаво шари аниқланди. Пентагон шарни Хитойга тегишли деб ҳисобламоқда (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 4 февраль куни ҳам ёмғир ёғади